06 June 2017
22:30 - Аҳолидан газ ва электр энегрияси қарзларини ундириш билан шуғулланадиган Мажбурий Ижро Бюросига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг бугунги фармони билан Тошкент шаҳар прокурори Ботир Қудратхўжа Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий Ижро Бюроси директори лавозимига тайинланди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида янги ташкил қилинган мазкур Бюронинг дунёда аналоги йўқ.

Мазкур Бюро аҳолидан газ ва электр энегрияси қарзларини ундириш билан шуғулланади. Аҳолининг дебиторлик қарши бир неча миллиардга чиқиб кетган Ўзбекистонда шу йўлни танлашдан бошқа илож қолмади, деди Шавкат Мирзиё ўтган ҳафтадаги ҳукумат мажлисида.