Кундалик хабарлар - 01 July 2017

  • 08:23Бу дунё шунақа ўзи: Якка бадан ва икки бошли инсонлар ҳам бор ичимизда

    Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетасида қаердан олингани айтилмасдан эълон қилинган тек бадан ва икки бошли қиз ёки қизларнинг расми шунчаки монтаж эмас, биз яшаётган дунёнинг қандайлигини кўрсатувчи ҳақиқатдир. Бир баданли, аммо икки бошли қиз АҚШнинг Минесота штатида 1990 йил 7 март куни туғилганда, докторлар у бир кун ҳам яшамайди, дейишган экан. Аммо, икки бошли қиз ҳали ҳам яшамоқда ва у соппа-соғ. Кўриб турибсизки, у мотоцикл ҳам ҳайдамоқда. У бир қизми ёки икки қиз? Бу саволг...

30 June 2017
  • 22:21Шавкат Мирзиё Тошкент аэропортдаги ўзи бошлатган қурилишни тўхтатди

    Бугун Президент Шавкат Мирзиё Тошкент аэропортининг “Тошкент-4” терминалини қуриш бўйича ҳаракатларни тўхтатди. Президент терминал қурилиши аҳоли турар жойлари ва бошқа бинолар бузилиши, Қорасув канали ёқасидаги ҳудуддан аҳолини кўчиришни талаб қилиши билан изоҳлади. Бунинг ўрнига халқаро аэропортда реконструкция ишлари олиб борилармиш, бу ишлар аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини ошириш ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилармиш. Бундан ташқари, шу қаро...

  • 21:41АҚШ Давлат Департаменти Ўзбекистон ҳукуматини мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликка чақирди

    АҚШ Давлат Департаментининг одам савдосига доир бу йилги ҳисоботида “Ўзбекистон ҳукумати одам савдосига барҳам бериш бўйича минимал стандартларга тўлиқ жавоб бермайди ва бунинг учун етарлича саъй-ҳаракат қилаётгани йўқ, шунинг учун у 3-даражада қолди”, дейилади. Шунга қарамай, Ўзбекистон ҳукумати одам савдосига қарши курашиш бўйича чоралар кўргани, болаларнинг пахта териши, мажбурий меҳнат каби ҳолатларни назорат қилишга имкон берилгани қайд этилган. Ҳукумат шунингдек болалар меҳнат...

  • 20:02Шавкат Мирзиё отаси Ислом Карим яратган ўзбекча комсомолни ҳам косметик ремонт қилди, унинг номини ўзгартириди

    Табиий ўзбекча комсомол деб Ислом Карим яратган “Камолот” Ёшлар Ижтимоий Ҳаркатини айтмоқдамиз. “Камолот”нинг 28 июндан бери давом этаётган қурултойида бугун нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиё бу ташкилот тугатилганини, унинг ўрнида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи (ЎзЁшИ) номли давлат ташкилоти тузилганини маълум қилди. Президент янги ёшлар ташкилотига кўплаб ваколатлар тақдим этди. Жумладан, турли даражадаги ҳокимларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий эт...

  • 10:21Бечора Ғарб Ироқнинг қўли билан 8 ой уришиб, Мосул шаҳрини ИШИДдан озод қилди

    Саккиз ойлик урушдан кейин Ироқ ҳукуматининг қўшинлари Ислом Давлатининг (гап ИШИД номи билан танилганлар ҳақида кетмоқда) Ироқдаги бош шаҳри, аслида, ИШИДнинг феълан пойтахти бўлган Мосул шаҳрини ўз назоратлари остига олдилар, дейилади Reuters Агантлигининг хабарида. Хабарда айтилишича, ҳали шаҳар тўла ИШИДдан тозалангани йўқ, аммо 3 йил аввал Абу Бакр ал-Боғдодий ҳалигача кўпчилик ИШИД деб биладиган Халифалик тузилгани ва ўзи Халифа бўлганини эълон қилган Мосулдаги 850 йиллик машҳур Ал-Нури ма...

  • 01:18Ниҳоят АҚШ ва Россия президентлари яқинда Гамбургда бўладиган G20 саммитида учрашишлари эълон қилинди

    Reuters Аентлиги ҳозиргина (АҚШда маҳаллий вақт билан соат 15:44) тарқатган хабарида айтилишича, Оқ Уйнинг Миллий Хавфсизлик Маслаҳатчиси Макмастер журналистларга Доналд Трамп ва Владимир Путин келаси ҳафтанинг сўнгида, аниқроғи, 7-8 июль кунлари Гамбург шаҳрида ўтказиладиган жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг кучли 20 давлатининг G20 деб айтиладиган ташкилотининг саммити доирасида учрашишади. Ҳали учрашувнинг кун тартиби белгиланмаган. Мана, Доналд Трамп президентлик курсисига ўтирганига 5 ойд...

29 June 2017
  • 23:16Ўзбек-тожик миршаббошилари учрашди

    Сўнгги 19 йилда илк марта Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари ўзаро учрашиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Кеча, 28 июнда Душанбеда ўтган учрашувда Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири Абдусалом Азиз тожикистонлик ҳамкасби Рамазон Раҳимзода билан трансчегаравий уюшган жиноий гуруҳларга, террорчиликка, экстремистликка, наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши кураш масалалари муҳокама қилишган. News.tj нашрининг ёзишича, 20 йилдан бери Тожикистон ва Ўзбекистон куч ишлатар тузилма...

  • 20:25Чехлар Ўртаер денгизи атрофида дам олишни яхши кўришади, бўшаб қолган Чехия курортларига энди ўзбеклар боришади

    Шу йилнинг 25 июнидан "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" Чехиянинг курорт шаҳри - Карло Варига чартер рейсларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хазмати хабар қилган. Хабарда айтилишича, ўзбек сайёҳлари орасида Карло Вари ўлкасида дам олиш ва соғликни тиклашга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётган эмиш. Шу сабабли, у ерга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган. Рейслар икки ҳафтада бир марта А320 лайнерларида амалга оширилиши ҳам айтилган. СССР замонида мамлакат фуқароларига Ғарбн...

  • 16:23Ўрисча масхарабозлик: Путиннинг фаолияти 81 фоиз россияликни қониқтирармиш, аммо у тайинлаган одамлардан аҳолининг ярми мамнун эмас

    Россияда объективлиги билан танилган “Левада-Центр” ташкилоти ўтказган навбатдаги сўровномаларнинг натижаларига кўра, Россия аҳолисининг 81 фоизи Президент Владимир Путиннинг фаолиятини қўллаб-қувватлар, яъни унинг фаолиятидан мамнун экан. Шундай эканлигига шубҳа йўқ. Аммо, сўровноманинг бошқа натижалари ақли расо одамни ўйлантириб қўяди. Россияликларнинг 44 фоизигина Бош вазир Дмитрий Медведевнинг фаолиятидан мамнун, 55 фоизи мамнун эмас. Вилоятлар ҳокимлари/губернаторлари ва Москва шаҳри м...

  • 10:12“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Доналд Трампнинг мусулмонлар учун АҚШга киришни қийинлаштирувчи қарори кучга кирди

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 27 январда АҚШ Президенти Доналд Трамп 7 мамлакат (Сурия, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомалия, Судан ва Яман) фуқароларига АҚШга киришни 90 кунга ва ҳар қандай қочқинларга 120 кунга тўхтатган эди. Бу қарор Грин Қартаси ёки АҚШга кириш визаси олиб бўлганларга ҳам тегишли эканлиги ҳам эълон қилинди. Аммо, Нью-Йорк Федерал Суди феълан Президентга қарши чиқиб, кириш визаси олиб бўлганларга АҚШга кириш ҳаққи берди. Вашингтон штатининг Федерал Суди эса, штат прокурорин...