30 June 2017
22:21 - Шавкат Мирзиё Тошкент аэропортдаги ўзи бошлатган қурилишни тўхтатди
Бугун Президент Шавкат Мирзиё Тошкент аэропортининг “Тошкент-4” терминалини қуриш бўйича ҳаракатларни тўхтатди. Президент терминал қурилиши аҳоли турар жойлари ва бошқа бинолар бузилиши, Қорасув канали ёқасидаги ҳудуддан аҳолини кўчиришни талаб қилиши билан изоҳлади. Бунинг ўрнига халқаро аэропортда реконструкция ишлари олиб борилармиш, бу ишлар аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини ошириш ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилармиш.

Бундан ташқари, шу қарор асосида “Тошкент-Шарқ” аэродроми (Тузелда) фуқаролик авиацияси учун мослаштирилади, унинг базасида замонавий аэропорт мажмуаси барпо этилади.

Маълумки, “Тошкент-4” терминалини қуриш қарори Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган пайтда олинганди ва ўшанда қурилиш бошланган эди. Шундай экан, авваламбор, аввалги хато қарор тан олиниши керакмасмиди?