29 June 2017
20:25 - Чехлар Ўртаер денгизи атрофида дам олишни яхши кўришади, бўшаб қолган Чехия курортларига энди ўзбеклар боришади
Шу йилнинг 25 июнидан "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" Чехиянинг курорт шаҳри - Карло Варига чартер рейсларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хазмати хабар қилган.

Хабарда айтилишича, ўзбек сайёҳлари орасида Карло Вари ўлкасида дам олиш ва соғликни тиклашга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётган эмиш. Шу сабабли, у ерга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган. Рейслар икки ҳафтада бир марта А320 лайнерларида амалга оширилиши ҳам айтилган.

СССР замонида мамлакат фуқароларига Ғарбнинг машҳур курот зоналарига, масалан, Туркия ва Мисрнинг Ўртаер Денгизи соҳилидаги дам олиш жойларига бориш учун чиқиш визаси берилмагани сабаблигина, СССР фуқароларига Карло Варида дам олиш, кейин кўкракни кериб юриш учун камдан-кам имкониятлардан бири эди.

Тахмин қилиш мумкинки, сўнги йилларини ҳаромий Ислом Карим билан учрашолмай ўтказган Чехия Президенти Милош Земан яқинда Остонада Expo 2017 кўргазмасининг очилиши маросими доирасида Шавкат Мирзиё билан учрашув пайтида ўзбекистонлик ҳамкасбини ҳозир дунёда ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмаган Карло Варига ўзбекларни жалб қилиш масаласида ёрдам беришга кўндирган. Ўзбекистон Президенти эса, Карло Варига борадиган ўзбеклар учун дарҳол чиқиш визаси беришга ваъда қилган. Мана иш бошланди. Кўрамиз, охири қандай бўлади?

Милош Земан кўзойнаги устидан қандай қараётганиёқ кўрсатмоқдаки, у бунақа ишларни қилишни яхши билади. Дам олиш масаласида Испания, Италия, Туркия ва Миср каби давлатларга афзаллик бераётган чехлар бўшаб қолган Карло Варига ўзбекларни олиб келаётган президентларига “Офарин!” дейишса бўлади.