01 July 2017
08:23 - Бу дунё шунақа ўзи: Якка бадан ва икки бошли инсонлар ҳам бор ичимизда
Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетасида қаердан олингани айтилмасдан эълон қилинган тек бадан ва икки бошли қиз ёки қизларнинг расми шунчаки монтаж эмас, биз яшаётган дунёнинг қандайлигини кўрсатувчи ҳақиқатдир.

Бир баданли, аммо икки бошли қиз АҚШнинг Минесота штатида 1990 йил 7 март куни туғилганда, докторлар у бир кун ҳам яшамайди, дейишган экан. Аммо, икки бошли қиз ҳали ҳам яшамоқда ва у соппа-соғ. Кўриб турибсизки, у мотоцикл ҳам ҳайдамоқда. У бир қизми ёки икки қиз? Бу саволга жавоб ҳам бериб бўлмайди.

Аммо, уларга икки исм берилган - Abigail Loraine Hensel ва Brittany Lee Hensel. Газетада бу қизларнинг турли ёшлигида олинган 20 та расми бор. Аммо, улар нусҳа олиб бўлмайдиган қилиб қўйилган.

Йилларча аввал берилган хабарларимиздан бирида, Ҳиндистонда шекилли, ҳамма органлари алоҳида бўлган, аммо бир вужудга ёпишган икки қизни ажратиб олиш амалиёти қилингани, аммо улар амалиётдан тирик чиқамаганини билдирган эдик.

Ўша воқеани эслаб ва Минесотада ҳали ҳам яшаётган қизларни кўриб, “Олоҳ яратган бу дунё шунақа ўзи”, деб айтишдан бошқа таҳлил беришга кучимиз етмади.