Кундалик хабарлар - 08 November 2017

  • 11:16Туркиянинг сиёсий саҳнасида катта ўзгаришлар бўлиши, мамлакатни исломлаштириш тўхтатилиши мумкин

    Туркия яқингача паламентар республика бўлиб, унинг президенти парламент тарафидан бир мартагина 7 йиллик сайланарди, у ҳеч бир партия аъзоси бўлолмасди, рамзий сиёсий шахс бўлиб, парламент (Туркия Буюк Миллат Мажлиси) қабул қилган қонунларни имзолар, халқаро саҳнада Туркиянинг номидан чиқарди. Ҳукуматни эса, парламент сайлайдиган Бош вазири бошқарар эди. 2007 йилда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, президент умумхалқ сайловларда кўпи билан 2 марта 5 йилдан сайланадиган бўлди. Шундай қилини...

07 November 2017
  • 22:17Энди ўзбеклар мева-сабзавотини хорижга бемалол олиб чиқадиган бўлди, қачон пахтада ҳам шунақа бўлади?

    Ниҳоят, президент Шавкат Мирзиё мамлакатда мева-сабзавот экспортини мафия қўлидан олишга эришганини иддао қилмоқда. Нимамиш, фуқароларнинг мева-сабзавотларини эркин экспорт қилиш йўлидаги барча баръерларни йўқ қилинганмиш. Яъни, эндиликда деҳқоннинг ҳеч бир маҳсулоти учун экспорт шартномалари талаб қилинмайди, унинг хорижга товар олиб чиқиши 3 соат ичида расмийлаштирилади. Қарорга мувофиқ, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига божхона юк декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганида...

  • 20:55Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 2,29 миллард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади, унинг қанчаси ҳукуматдагиларнинг чўнтагига кетади?

    Мазкур молия институтининг матбуот хизмати 2018-2022 йиллар учун Ўзбекистонга 2,29 миллиард доллар кредит ажратилиши хабарини берди. Банк молия муассасасининг оддий капитал ресурсларидан уч йил давомида 1,54 миллиард доллар, Осиё тараққиёт фондининг имтиёзли маблағларидан 750 миллион доллар йўналтиради. Кредит маблағларининг 750 миллион долларини Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизация қилишга (иссиқлик ва гидроэлектростанцияларни ҳамда электр узатиш линияларини реконструкция қилиш) ажрат...

  • 19:39Рус миллатчилари Москвада Ислом Карим ҳайкалига қарши петицияга имзо тўпламоқдалар, аслида, бунинг акси бўлиши керак эмасмиди?

    Москвада Ислом Каримнинг ҳайкали ўрнатилишига қарши петицияга имзо йиғиш бошланди. Тадбир ташаббусчиси, ЛДПР партияси намояндаси Георгий Городецкийнинг матбуотга билдиришича, Россия пойтахтида “русофоб ва диктатор” Ислом Каримга ёдгорлик ўрнатилмаслиги, “маданиятсиз ва ўқиш-ёзишни билмайдиган ўзбеклар”га нисбатан эса, виза режимини жорий қилиш керак. “Биз, қуйида имзо чеккан Россия Федерацияси гражданлари, Москва мэри Сергей Собяниннинг рус пойтахтида Москва шаҳар бюджети ҳисобига Ўзбекистон ...

  • 18:16Юсуф Жума: Ўзбекистон Президентига Ёпиқ йўллар ҳақида очиқ хат.

    Ноэр ёпган йўлни эрлар очади, Эрларга йўл очгин эр бўлсанг, Шавкат! Соғинчим зор этиб мени сочади, Эрларга йўл очгин эр бўлсанг, Шавкат! Қара, атрофингда бир даюс гала, Юртфуруш, орфуруш - ўрисга далла. Каллахўрлик этар аҳли бекалла, Эрларга йўл очгин эр бўлсанг, Шавкат! Қизфуруш узтозинг от сурди узоқ, Оти остидаги Московдан таёқ. Ғиротим қўяди гўрига туёқ, Эрларга йўл очгин эр бўлсанг, Шавкат! Тақдир сийлабдими бошингни демак, Эрларнинг бошини силашинг керак....

  • 13:24Бечора Ўзбекистон: Офшор ширкатлар сони бўйича ҳам Қозоғистондан орқадмиз, уларда 3 та, бизда – йўқ!

    Авваламбор, ҳамма ҳам билавермайдиган “офшор” атамасига изоҳ бериш керак. Офшор – ҳорижий ширкатларга (компанияларга) махсус шартлар остида фаолият олиб беришга рухсат берувчи мамлакат ёки унинг маълум бир ҳудудидир. Махмус шартлар ҳорижий ширкатларнинг фойдасига ишлайдиган нарсалардир, масалан, уларни солиқдан озод қилиш, ҳисоботларни соддалаштириш, ширкат эгаларининг исмини яшириш ва бошқалар. Қисқа қилиб айтсак, офшорларга жамоатчиликнинг умумий муносабати салбий. Турли ширкатларнинг фаоли...

  • 01:32Жаноб Шакат Мирзиё! Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги нишонланишга арзийдиган воқеами?

    Кеча Ўзбекистон Коммунистик Партиясига 1959-1983 йиллари раҳбарлик қилган Кремлнинг хизмакори Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган тантанали табдирларда иштирок этиш учун Компартиянинг ҳозирги раҳбари, э... кечирасиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Жиззахга келди. Шавкат Мирзиёнинг шу йил 27 мартдаги "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Жиззахда бу воқеага катта тайёргарлик кўрилган экан, тантаналар доирасида...

06 November 2017
  • 23:15Ўзбекистонда давлат нотариуслари тугатилади, аслида ҳам шундай бўлиши керак эди

    2018 йил 1 январидан Ўзбекистонда ўз-ўзини молиялаштиришга асосланган бюджетдан ташқари нотариусларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Амалдаги давлат нотариал идоралари эндиликда босқичма-босқич нодавлат идораларга айлантириб борилади. Марҳум Ислом Карим даврида хусусий нотариуслар кўплаб қонунбузарликлар содир этгани боис тизим тўлиқ давлат ихтиёрига ўтказилганди ва бундан сўнг соҳада қатор муаммолар юзага келди. Хусусан, нотариусларга бир неча кунлик навбатлар, нотариуслар ўзларини мутлақ ҳо...

  • 22:44Ўзбекистонда 500 ва 1000 сўмлик пуллар йўқолади

    Ўзбекистонда, Марказий банк топшириғига кўра, ноябрь ойидан бошлаб 500 ва 1000 сўмлик қоғоз пуллар тезлаштирилган тартибда муомаладан чиқарила бошлайди. Гўё, пуллар тез орада яроқсиз ҳолга келмоқда, танга кўринишдаги темир пуллар эса эскирмайди. "Танга пул ишлаб чиқариш нархи қоғоз пулга нисбатан қиммат бўлсада, улардан қоғоз пулга нисбатан бир неча бор узоқ муддат давомида фойдаланиш мумкин" дейилади маҳаллий нашрлар хабарида. Ундан ташқари, танга пуллардан метро ва автобусга автомтлашган...

  • 21:32Шавкат Мирзиё рағбатлантиирган қирғиз фашистлари ўзбекларни гўёки ҳимоя қилган президентликка номзод устидан жиноий иш очдилар

    «Бирлик» Партияси ва унинг жарчиси «Ҳаракат» Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, 2010 йили июнь ойида ўзбекларни тириклайин ёққан, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаган, 3 кунда 300 ўзбекни Қирғизистон ҳукуматнинг ёрдамида ваҳшийларча қирғин қилган қирғиз фашистлари жазоланиши керак. Қирғизистон ҳкумати ҳалигача қирғиз фашистларини ҳимоя қилиб келмоқдами, демак, масалани кун таритибига Ўзбекистон ҳукумати олиб чиқиши керак. Тожик аслли ҳаромий Ислом Карим буни қилмади, амма Ўзбеки...