06 November 2017
22:44 - Ўзбекистонда 500 ва 1000 сўмлик пуллар йўқолади
Ўзбекистонда, Марказий банк топшириғига кўра, ноябрь ойидан бошлаб 500 ва 1000 сўмлик қоғоз пуллар тезлаштирилган тартибда муомаладан чиқарила бошлайди. Гўё, пуллар тез орада яроқсиз ҳолга келмоқда, танга кўринишдаги темир пуллар эса эскирмайди.

"Танга пул ишлаб чиқариш нархи қоғоз пулга нисбатан қиммат бўлсада, улардан қоғоз пулга нисбатан бир неча бор узоқ муддат давомида фойдаланиш мумкин" дейилади маҳаллий нашрлар хабарида.

Ундан ташқари, танга пуллардан метро ва автобусга автомтлашган тартибда чипта сотиб олишда ёки турли автоматлашган савдо қурилмаларида фойдаланиш мумкин. Масалан, хорижий мамлакатларда офислар ичига ичимлклар ёки шоколад ва бошқа егуликлар сотувчи автоматлар оммамий тартибда ўрнатилган. Уларнинг аксарияти танга пул ёки кредит карта ёрдамида савдо қилади.

Тушуниш мумкинки, бу шундоғам инфляцияга учраб бораётган ўзбек сўмини яна-да қадрсизлантиради.