Кундалик хабарлар - 03 November 2017

  • 20:25Ўзбекистон ИИВ интернетни тун-у кун кузатармиш, нима бўпти? Аслида, у ўзбек халқининг хизматкор эканлигини кўрсатиши керак!

    Ўзбекитон Ички Ишлар Вазирлиги мамлакатда ўз обрўйи ва мавқеини сақлаш мақсадида интернет ва хорижий матбуот саҳифаларини тун-у кун кузатишни йўлга қўйди. Мазкур кузатув вазирликнинг Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлилий бош бошқармаси тизимидаги матбуот хизмати ва ввазирлик муассислигидаги нашрлар зиммасига юклатилган. Мазкур тузилма мажбуриятига ОАВ ва интернет тармоғида пайдо бўлаётган ҳамда ички ишлар идоралари обрўсига путур етказувчи материалларни туну кун кузатиш ва таҳлил қилиш кира...

  • 19:38Сенсация эмас: Ўзбекистон фуқароларини эндиликда АҚШга киритилиши қийнлаштирилиши мумкин, айбдорлар ичида Шавкат Мирзиё ҳам бор

    Мамлакатимиз АҚШга фуқаролари кириши қийнлаштирилган давлатлар рўйхатидан жой олиши мумкин. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Сара Сандерс "Биз ҳозирча (АҚШга фуқаролари кириши тақиқланган давлатлар рўйхатидан жой олишига – изоҳ “Ҳаракат”ники) бунга чақирмаймиз, лекин эҳтимолдан соқит ҳам қилмаймиз”, деди. Президент Трамп Конгрессни грин карта дастурини бекор қилишга чақирган ва "Мен бугун лоторея дастурини...

  • 18:08Ислом Каримнинг тезюрар поезди тўхтаб қолди, уни Шавкат Мирзиёники деб эълон қилишса керак

    Ислом Карим тириклигида мақтанган "Афросиёб" Тошшкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракат тўхтаб қолди. Расмийлар мазкур поезднинг бир неча кун, аниқроғи 3 дан 5 ноябргача қатнамаслигини айтишмоқда. “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ тарқатган хабарда сотиб олинган чипталар темир йўл кассаларига тўлиқ нархда қайтарилиши мумкинлиги ёзилган. Эслатиб ўтамиз: поезд ҳар куни Тошкентдан соат 8:30да йўлга чиқиб, 10:38да Самарқанд вокзалига етиб келарди. Тахмин қилиш мумкинки, ҳукумат бу тезюрар...

  • 10:36Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведов Шавкат Мирзиё билан учрашди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведев кеча кеч соатларда Ўзбекистон Сенати биносида учрашув ўтказишди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия орасида бир неча икки томонлама ҳужжатлар имзоланиш режалаштирилаётгани ҳам тилга олинибди. Медведов раҳбарлик қилаётган делегация таркибида Бош вазир биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, Бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин, Иқтисодий Ривожланиш Вазири Максим Орешкин, Савдо ва Саноат Вазири Денис Мантуров ва Россиянинг Ўзб...

  • 01:11Ҳиндистондаги “Осмон йўли”дан автомобилда ўтишни истайдиган ўзбеклар борми?

    Гималай тоғларининг Ҳиндистон қисмидаги йўлни расмда кўринг ва бундай йўлдан автомбилда ҳайдовчи ёки йўловчи бўлиб юришга журъат этиш-этолмаслигингизни тушунинг. Бу йўлнинг узунлиги 490 км экан. Йўлнинг номи “Осмон Йўли”. Расмда кўриб турганингиздек, йўлдан фойдаланишни истайдиганлар етралича кўп. Уларнинг ичида автобуслар ҳам кўп. Баъзи расмларда бир автобус иккинчисидан олдинга ўтиш учун иккинчи қаторга ўтганини кўрсангиз ваҳимага тушасиз. Аммо, ундай расмларни бизда сайтга қўйишга имкон бў...

02 November 2017
  • 23:11ШҲТнинг ислом дини ва ислом терроризмини ҳам билмайдиган аҳмоқ экспертлари Тошкентда йиғилишибди

    Gazeta.uz cайти 1−2 ноябрь кунлари Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий Аксилтеррор Тузилмаси “Терроризмга қарши кураш - чегарасиз ҳамкорлик” бешинчи илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтгани, унда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи давлатлар махсус хизматлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этганини хабар қилди. Ўта қисқа хабарда айтилишича, бу анжуманда Яқин Шарқда давом этаётган қуролли можаро сурункали тус олиб, бутун жаҳон ҳамжамияти учун ке...

  • 19:08Тожикистоннинг стратегик ҳамкорлари Хитой, Россия ва Қозоғистон эди, бугун Туркманистон қўшилди, навбат Ўзбекистонгами?

    Бугун Душанбеда Тожикистон ва Туркманистоннинг президентлари Имомали Раҳмон ва Туркманбоши-2 икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоладилар. Бу ҳақда хабар тарқатган Asia-Plus Агентлиги билдиришича, Тожикистон шу пайтгача уч давлат - Хитой, Россия ва Қозоғистон билан шунақа шартномалар имзолаган экан. Мана энди уларнинг сони 4 га чиқибди. Хабарда бугун имзоланган шартномага оид биронта тафсилотли маълумот берилмаган, аммо Туркманбоши-2 нинг ташрифи пайтида икки тараф ҳамкорли...

  • 15:32Вазнсизлик одамнинг миясини бузар экан, ислом фанатизми ҳам шундай қилмайдими? Қилади, дейди Абдураҳим Пўлат!

    Инглизларнинг New England Journal of Medicine (Англиянинг Янги тиббиёт Журнали) номли илмий нашрига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, одамнинг узоқ вақт фазода вазнсизликда қолиши, унинг миясида ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келар экан. Жумладан, миянинг анатомик тузилишида, жумладан, миянинг қивримларида (русчасига – извилины мозга) ўзгаришлар бўлади, мия суюқликларининг жойи ўзгаради. Табиий, буларнинг ҳаммаси одам организмига салбий таъсир қилади. Олимларнинг бу йўналишдаги тадқи...

01 November 2017
  • 23:34Сенсациялар кўпайиб кетди: Ўзбекистон президенти Тожикистонга сафар қилади, тожик аслли маслаҳатчи Норов ҳам борадими?

    Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норовнинг айтишича, президент Шавкат Мирзиё яқин орада Тожикистонга сафар қилади. Собиқ Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида: "Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф амалга оширилди. Тожикистонга ташриф тайёрланмоқда" дея хабар берган. Собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Шавкат Мирзиёнинг қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қар...

  • 23:12Яна бир сенсация: Президентнинг Давлат Маслаҳатчиси Қаҳрамон Қурнобой Новосибирскда ўзбек мардикорлари билан учрашди

    Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбой Новосибирск бозорларида меҳнат қилаётган ўзбеклар билан учрашибди. Бу ҳақда хабар қилган Ёшлар Иттифоқининг матбуот хизмати Россияда ишлаётган, бозорларда савдо қилаётган сотувчиларнинг 60 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари эканини урғулаган. “Асосан, водий вилоятлари ёшларини ташкил этган савдогарлар билан Давлат маслаҳатчиси самимий мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган барча саволлар...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону