07 November 2017
19:39 - Рус миллатчилари Москвада Ислом Карим ҳайкалига қарши петицияга имзо тўпламоқдалар, аслида, бунинг акси бўлиши керак эмасмиди?
Москвада Ислом Каримнинг ҳайкали ўрнатилишига қарши петицияга имзо йиғиш бошланди. Тадбир ташаббусчиси, ЛДПР партияси намояндаси Георгий Городецкийнинг матбуотга билдиришича, Россия пойтахтида “русофоб ва диктатор” Ислом Каримга ёдгорлик ўрнатилмаслиги, “маданиятсиз ва ўқиш-ёзишни билмайдиган ўзбеклар”га нисбатан эса, виза режимини жорий қилиш керак.

“Биз, қуйида имзо чеккан Россия Федерацияси гражданлари, Москва мэри Сергей Собяниннинг рус пойтахтида Москва шаҳар бюджети ҳисобига Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатилишига кескин норозилик билдирамиз. ... Эслатиб ўтмоқчимизки, Ислом Каримов Ўрта Осиёдаги русофобия, қонунсизлик ва ҳокимият узурпацияси рамзи (1990 йилнинг 24 мартидан 2016 йилнинг 2 сентябригача бошқарган) бўлиб қолган”, дейилади бу петицияда.

Мазкур чақириқ матнида Каримовнинг асосий камчиликлари сифатида унинг "русларга қарши сиёсат олиб боргани", лотин графикасини киритгани, десоветизация ва Улуғ Ватан урушига бағишлаб қурилган мемориалларни вайрон қилишдан иборат экани таъкидланган.

Маълумки, «русофобия» сўзи «Россия, русларга ва рус тилига душманлик» каби тушунчаларни ўзида мужассамлаштирувчи сўздир». Аслида эса, Ислом Карим «русофил», яъни русларга ва ҳар қандай руслар билан боғлиқ нарсаларга муҳаббати бор бўлган инсон эди. У Лубянка томонидан СССРдаги энг катта славян ва насроний бўлмаган халқ бўлган ўзбекларни йўқ қилиш топшириғи билан ўзбекларнинг бошига ўтқазилган, айнан Лубянваниннг ёрдами билан Ўзбекистонда тожиклар режимини ўрнатган ва ўзбекларнинг миллат сифатини ҳам йўқ қилган ҳаромий одамдир. У ўрислар манфаатига қарши бирор иш қилган эмас.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу ҳаромийга Москвада ҳайкал ўрнатиш буйруғи Лубянкдан ва унинг асл раҳбари Владимир Путиндан келган. Бунга қарши ўзбеклар қарши чиқишлари керак. Ахир бир кун шундай бўлади, Ислом Каримнинг ҳаромий ҳоки муқаддас ЎЗБЕК тупроқларидан ахлатхоналарга улоқтирилади, унинг ҳамма ердаги ҳайкаллари ўша ерга отилади.

Хуллас, яна ҳеч қандай шубҳа йўқки, Лубянка ЛДПР билан биргаликда қандайдир кампания ўтказмоқда. Уларнинг асл мақсади – ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкалини Москвага ўрнатиш