07 November 2017
22:17 - Энди ўзбеклар мева-сабзавотини хорижга бемалол олиб чиқадиган бўлди, қачон пахтада ҳам шунақа бўлади?
Ниҳоят, президент Шавкат Мирзиё мамлакатда мева-сабзавот экспортини мафия қўлидан олишга эришганини иддао қилмоқда. Нимамиш, фуқароларнинг мева-сабзавотларини эркин экспорт қилиш йўлидаги барча баръерларни йўқ қилинганмиш. Яъни, эндиликда деҳқоннинг ҳеч бир маҳсулоти учун экспорт шартномалари талаб қилинмайди, унинг хорижга товар олиб чиқиши 3 соат ичида расмийлаштирилади.

Қарорга мувофиқ, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига божхона юк декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга ошириладиган тартиб жорий этилди. Мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларнинг экспорти учун зарур бўлган сертификат бериш муддати экспорт қилувчи томонидан ҳужжатлар тақдим қилинган вақтдан бошлаб бир иш кунига қадар қисқартирилди.

Аммо, маълумки, мамлакатимизда асосий қишлоқ хўжалиги махсулоти пахтадир, уни сотишдаги мафия - ҳукуматнинг ўзидир. Ўзбекистон раҳбариятида иқтисодни ривожлантиришни ўйлайдиган одамлар бўлса, авваламбор ҳукумат мафиясини йўқ қилишлари ва деҳқонларга ўз пахталарини ўзлари эркин сотиш имкониятини беришлари керак.