07 November 2017
13:24 - Бечора Ўзбекистон: Офшор ширкатлар сони бўйича ҳам Қозоғистондан орқадмиз, уларда 3 та, бизда – йўқ!
Авваламбор, ҳамма ҳам билавермайдиган “офшор” атамасига изоҳ бериш керак. Офшор – ҳорижий ширкатларга (компанияларга) махсус шартлар остида фаолият олиб беришга рухсат берувчи мамлакат ёки унинг маълум бир ҳудудидир. Махмус шартлар ҳорижий ширкатларнинг фойдасига ишлайдиган нарсалардир, масалан, уларни солиқдан озод қилиш, ҳисоботларни соддалаштириш, ширкат эгаларининг исмини яшириш ва бошқалар. Қисқа қилиб айтсак, офшорларга жамоатчиликнинг умумий муносабати салбий.

Турли ширкатларнинг фаолияти юксак аҳлоқий стандарларга қанчалик жавоб беришини ҳам ўрганиш билан шуғулланадиган, АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган Журналистик Тадқиқотлар Халқаро Консрциуми (International Consortium of Investigative Journalists) дунёда номи чиққан ва офшорда иш қилаётган одамларнинг рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда Колумбия ва Либерия давлатларининг президентлари, Канаданинг сўнги йўллардаги 3 бош вазири, Япония ва Покистоннинг собиқ бош вазирлари, Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг икки ўғли, Иордания қироличаси, НАТОнинг Европадаги қўшинлари собиқ Бош қўмондани, америкалик генерал Уэсли Кларк, АҚШнинг поп-юлддузи Мадаонна ва бошқалар бор.

Биз учун қизиқ бўладиган исмлар ичида 3 нафар қозоғистонлик бор. Булар – Мудофаа ва Аэрокосмик Саноат Вазири Бейбут Атамкулов, Казмунайгаз шикатининг раҳбари Сауат Мынбаев ва жиноий гуруҳлар тузиш ҳамда катта миқдорда пул ўғирлаш айблари билан Қозоғистонда сиртдан 20 йига қамоқ жазоси берилган БТА Банкнинг собиқ раҳбари Мухтар Аблязов.

Ана энди шармандаликка қаранг, бу маслада ҳам қозоқлардан орқадамиз. Рўйхатда биронта ўзбекистонликнинг исми йўқ. Ёки у ерда Ўзбекистон ҳукуматидагиларнинг бошқа кишилар номига рўйхатдан ўтказилган ширкатлари бормикан? Умид қиламизки, бўлса керак.