07 November 2017
20:55 - Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 2,29 миллард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади, унинг қанчаси ҳукуматдагиларнинг чўнтагига кетади?
Мазкур молия институтининг матбуот хизмати 2018-2022 йиллар учун Ўзбекистонга 2,29 миллиард доллар кредит ажратилиши хабарини берди. Банк молия муассасасининг оддий капитал ресурсларидан уч йил давомида 1,54 миллиард доллар, Осиё тараққиёт фондининг имтиёзли маблағларидан 750 миллион доллар йўналтиради.

Кредит маблағларининг 750 миллион долларини Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизация қилишга (иссиқлик ва гидроэлектростанцияларни ҳамда электр узатиш линияларини реконструкция қилиш) ажратиш режалаштирилган. Транспорт инфратузилмаси ва сув таъминоти тизими қурилишига 790 миллион доллар жалб қилиш кўзда тутилган.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу пулнинг 1 миллард доллари ҳам режалаштирилган ишларга сарф этилмайди, асосан ҳукумат одамларининг чўнтакларида ғойиб бўлади. Аммо, бу қарзни халқ чўнтагидан тўлайди.