Кундалик хабарлар - 26 November 2018
- 22:18Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат ва скептиклик ҳамда ҳақиқатчилик ҳақида
“ҲАРАКАТ” МУХБИРИ: Сайтимизда 22-23 ноябрь кунлари Самарқандда Инсон Ҳуқуқлари бўйича Осиё Форуми номи билан ўтказилган ўта ножиддий тадбир ҳақида хабар қилгандик. Билишимизча, сиз ҳам ана шу шоуда иштирок этдингиз ва энг қизиғи, Сизни у ерга охирги соатларда таклиф қилишди. Тахмин қилиш мумкинки, бу Форумнинг спонсори бўлган Ғарб шундай қилишни талаб қилган. Биз “Эзгулик”ни жиддий ташкилот ва ҳамкоримиз сифатида қабул қиламиз. Шу сабабли бу ҳақда фикрларингизни билишни и...
- 20:34Сўмнинг чўкиши давом этмоқда, Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 27 ноябрда кучга кирадиган курсларини эълон қилди
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2018 йил 27 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 8299,20 сўм (8277,53 сўм) 1 ЕВРО - 9411,29 (9451,28) 1 Россия рубли - 125,39 (...
- 12:18Керч кўрфазига кираётган Украинанинг 3 ҳарбий кемаси русларнинг чегара қўшинлари тарафидан ушлаб кетилди
Кечаги хабаримизда Украинанинг 3 ҳарбий кемаси Азов денгизи соҳилидаги расман Украинаники бўлган, аммо ҳозир Россия тарафидан босиб олинган Қримнинг биқинидаги Керч кўрфазига кириб бораётганида рус ҳарбий кемалари уларга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилаётганларини билдирган эдик. Маълум бўлишича, рус кемалари Украинанинг кемаларини ўққа ҳам тутишган, Украина ҳарбийлари ичида ярадорлар бўлган. Кейин Украинанинг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” номли кемалар...
- 10:27Европа Иттифоқи саммитида Буюкбританиянинг бу ташкилотдан чиқиши ҳақидаги келишув тасдиқланди
Маълумки, Буюкбританияда 2016 йил 23 июнда Европа Иттифоқидан чиқиш хусусида умумхалқ рефрендум ўтказилган ва бу референдумда сайлов хаққига эга бўлганларнинг 70 фоизи қатнашиб, уларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқиш учун, 48,1 фоизи чиқмаслик учун орвоз берган эди. Кўриниб турибдики, ЕИдан чиқиш учун овоз берганларни сони Буюкбританияда сайлов ҳаққига эга бўлганларнинг яримидан ҳам кам. Шу сабабли, ўтган 2 йил ичида ЕИдан чиқиш тарафдорлари билан чиқмаслик тарафдорлари ўртасида катта жанжаллар бўлди в...
- 16:04Сенсация эмас: Украинанинг 3 ҳарбий кемаси Азов денгизи бўйидаги руслар босиб олган Қримнинг Керч шаҳрига яқинлашмоқда
Рус хабар агентликлари Украинанинг 3 ҳарбий кемаси Азов денгизи соҳилидаги Керч шаҳри ҳам жойлашган Керч кўрфазига кириб бораётганини – чегарани бузиш деб баҳолаб, ваҳима солмоқдалар. Аслида, бу ҳудудлар Украинаники ва руслар Қримни босиб олишлари Украина тарафидан ҳам, дунё тарафидан ҳам, тан олинган эмас. Аммо, ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, айнан шу ерда ҳам Россия-Украина жанжали ва ҳатто уруши чиқиши мумкин. Туркларнинг Миллиёт газетасидан олинган расмда Украина кемалари К...
- 07:43Ўзбекларга ёмон хабар: Нефтнинг нархи тушмоқда, Россияда аҳвол оғирлашса, ўзбекларга қийин бўлади. “Ҳаракат”: Халқ майдонларга чиқадиган вақт келмоқда!
Лондон биржасида келаси йил январь ойи учун сотилаётган Brent маркали нефтнинг бир баррель учун нархи жума куни 59 доллардан ҳам бир оз пастга тушди. Бу бир йил аввалги нархдан ҳам пастдир. Ваҳолангки, шу йил октябрь ойида нарх 83 долар эди. АҚШдаги биржада сотиладиган WTI маркали нефтнинг нархи эса, 50 долларга тушди. Шу йил октябрь ойининг бошида 73 доллар эди. Нефть нархининг бунчалик тушиши дунёда энг кўп нефть сотувчи Саудия Арабистони, Россия, Ироқ ва Эрон каби давлатларнинг иқтисодиёти у...
- 07:12Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида унинг Президенти этиб Жанубий Корея вакили Ким Чон Ян сайланди
Жиноий ишлар бўйича Жаҳон Полицияси – Интерполнинг Дубай шаҳрида ўтган 87-чи сессиясида 21 ноябрь куни бу ташкилотнинг янги президенти этиб, шу пайтгача Бош вице-президент бўлган Жанубий Корея вакили Ким Чон Ян (расмда) сайланди. Президентликка сайловда Россиянинг вакили, 2016 йилдан бери Интерполнинг вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган Александр Прокопчук ҳам иштирок этди. Аммо, кўпчилик Ким Чон Янга овоз берди. Аввалги Президент, Хитой вакили Мэн Хунвэй қандайдир ишлари билан Хитойга б...
- 23:10Жуда қизиқ: Қозоғистоннинг Шарқий-Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Хитой таркибидаги Уйғуристон ҳукумати раиси Шуҳрат Зокир билан учрашди
Қозоқларнинг “Казинформ” Агентлиги тарқатган хабарга кўра, кеча Хитойнинг таркибидаги расмий номи Синцзян-Уйғур Мухтор Жумҳурияти, аслида Уйғуристон ёки Уйғурэли бўлиши керак бўлган давлатнинг пойтахти Урумчида Шарқий-Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Уйғуристон ҳукуматининг раҳбари Шуҳрат Зокир билан учрашибди. Умумий гаплардан иборат хабарда пичоққа илинадиган нарсанинг ўзи йўқ. Аммо, икки туркийтилли халқнинг расмийлари бундай учрашув ўтказганлари мақтовга сазовордир. Бу ха...
- 18:03Шавкат Мирзиёнинг Навоий кон-металлургия комбинатининг 60 йиллиги бўйича табриги ва кўпчилик билмайдиган Қувондиқ Санақулов ҳақидаги аччиқ ҳақиқатлар
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА кеча ва ундан олдинги кун ҳеч қандай таҳлилсиз шу режимнинг раҳбари, айни замонда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Навоий шаҳри ташкил этилганининг 60 йиллиги муносабати билан табрикномасини ва жамоатчилик фаолларидан бир гуруҳини турли унвон ва орден-медаллар билан мукофотлаш ҳақидаги фармонини эълон қилди. Маълумки, Навоий шаҳри ҳамда Навоий кон-металлургия ком...
- 07:33Қизиқ: “Нуроний” жамғармаси ўзбекнинг улуғ фарзанди, “Бирлик” фаоли, шоир Шукруллога I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони топширди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА кеча ярим кечасига яқин ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, ўзбек миллатининг улуғ фарзанди, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштириш ва ўзбек тилига давлат тили мақоми беришда ҳал қилувчи роль ўйнаган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг фаоли ва унинг раҳбарияти аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога “Нуроний” жамғармаси тарафидан I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони топширилибди. Нишонн...