24 November 2018
23:10 - Жуда қизиқ: Қозоғистоннинг Шарқий-Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Хитой таркибидаги Уйғуристон ҳукумати раиси Шуҳрат Зокир билан учрашди

Қозоқларнинг “Казинформ” Агентлиги тарқатган хабарга кўра, кеча Хитойнинг таркибидаги расмий номи Синцзян-Уйғур Мухтор Жумҳурияти, аслида Уйғуристон ёки Уйғурэли бўлиши керак бўлган давлатнинг пойтахти Урумчида Шарқий-Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Уйғуристон ҳукуматининг раҳбари Шуҳрат Зокир билан учрашибди. Умумий гаплардан иборат хабарда пичоққа илинадиган нарсанинг ўзи йўқ. Аммо, икки туркийтилли халқнинг расмийлари бундай учрашув ўтказганлари мақтовга сазовордир. Бу хабарда берилган расмда – чап тарафда Шуҳрат Зокир, ўнг тарафда Даниал Ахметов.

“Казинформ”нинг хабарида айтилишича, Даниал Ахметов Хитой Коммунитик Партиясининг Синцзян-Уйғур Мухтор Жумҳурияти ташкилоти раиси Чэнь Цюаньго билан ҳам учрашибди.

Бу хабарга оид иккита нарсага эътиборингизни тортмоқчимиз. Биринчиси. Қаранг, ён томонидан расмга олинган Шуҳрат Зокир хитойликка ўхшаб кетади. Иккинчиси, Уйғуристондаги Хитой Компартияси бўлимининг раҳбари уйғур эмас, хитойлик экан.