24 November 2018
07:33 - Қизиқ: “Нуроний” жамғармаси ўзбекнинг улуғ фарзанди, “Бирлик” фаоли, шоир Шукруллога I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони топширди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА кеча ярим кечасига яқин ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, ўзбек миллатининг улуғ фарзанди, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштириш ва ўзбек тилига давлат тили мақоми беришда ҳал қилувчи роль ўйнаган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг фаоли ва унинг раҳбарияти аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога “Нуроний” жамғармаси тарафидан I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони топширилибди. Нишонни топшириш учун бу жамғарманинг раиси Шуҳрат Жалилов кеча Шукрулло домланинг хонадонига келибди.

Шоир Шукруллони бу мукофот билан чин кўнгилдан табриклаймиз, аммо, ЎзА бермаган таҳлилни ўзимиз беришдан тортинмаймиз. Чунки, ўзбекнинг тарихида қоладиган воқеанинг ҳамма тарафи очиқланиши керак.

Гап шундаки, ёши 100 га яқинлашиб бораётган улуғ шоир Шукрулло билан мавжуд режим ва унинг қўғирчоғи бўлган ташкилотларнинг ҳеч иши йўқ эди. Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ва “Нуроний” жамғармаси расман жамоатчилик ташкилотлари ҳисоблансалар ҳам, аслида, улар мавжуд тожиклар режимининг оддий қўғирчоқлари эканлигини ҳамма билади.

ЎзА яқинда Шукрулло домла билан суҳбат уюштиргани кўрсатдики, Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режими номи тарихда қоладиган ўзбекнинг буюк фарзандлари билан узилган алоқаларни тиклашга қарор қилган ва режимнинг Ёзувчилар Уюшмаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси каби қўғирчоқлари юқорининг буйруғи билан типирчилаб қолишган.

Яна шуни ҳам урғулаш керакки, ҳеч шубҳасиз тожиклар режими ва унинг қўғирчоқлари - демократик мухолифат, авваламбор “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида тузилган “Бирлик” Партиясининг аёвсиз танқидлари остида бундай қадамлар қилишга мажбур бўлмоқдалар.

Буларнинг ҳаммаси кўрсатмоқдаки, Москванинг топшириғи ва ёрдами билан Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини феълан йўқ қилмоқчи бўлган тожиклар режимининг ўзи ўлим остонасига келиб бўлганини сезиб, ўзини у ёқдан бу ёққа ташлаб ётибди.