25 November 2018
16:04 - Сенсация эмас: Украинанинг 3 ҳарбий кемаси Азов денгизи бўйидаги руслар босиб олган Қримнинг Керч шаҳрига яқинлашмоқда

Рус хабар агентликлари Украинанинг 3 ҳарбий кемаси Азов денгизи соҳилидаги Керч шаҳри ҳам жойлашган Керч кўрфазига кириб бораётганини – чегарани бузиш деб баҳолаб, ваҳима солмоқдалар. Аслида, бу ҳудудлар Украинаники ва руслар Қримни босиб олишлари Украина тарафидан ҳам, дунё тарафидан ҳам, тан олинган эмас. Аммо, ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, айнан шу ерда ҳам Россия-Украина жанжали ва ҳатто уруши чиқиши мумкин.

Туркларнинг Миллиёт газетасидан олинган расмда Украина кемалари Керч кўрфазида Қримга қараб кетаётганини кўрмоқдасиз. Украина кемаларининг атрофида рус ҳарбийларининг катерлари ҳам кўринмоқда.