25 November 2018
07:43 - Ўзбекларга ёмон хабар: Нефтнинг нархи тушмоқда, Россияда аҳвол оғирлашса, ўзбекларга қийин бўлади. “Ҳаракат”: Халқ майдонларга чиқадиган вақт келмоқда!

Лондон биржасида келаси йил январь ойи учун сотилаётган Brent маркали нефтнинг бир баррель учун нархи жума куни 59 доллардан ҳам бир оз пастга тушди. Бу бир йил аввалги нархдан ҳам пастдир. Ваҳолангки, шу йил октябрь ойида нарх 83 долар эди. АҚШдаги биржада сотиладиган WTI маркали нефтнинг нархи эса, 50 долларга тушди. Шу йил октябрь ойининг бошида 73 доллар эди.

Нефть нархининг бунчалик тушиши дунёда энг кўп нефть сотувчи Саудия Арабистони, Россия, Ироқ ва Эрон каби давлатларнинг иқтисодиёти учун катта зарба бўлади. Аммо, биз учун муҳим бўлгани Россиядир. Россиянинг собиқ Молия вазири, ҳозир Ҳисоб Палатаси раиси бўлган Алексей Кудрин Россия технологик стандартлар бўйича Ғарбдан жуда орқада бўлгани сабабли ташқи савдода доллардан воз кечиш хавфли эканлигини урғулаш билан бирга, нефтнинг нархи тушиши Россига катта зарба бўлиши ҳақида сигналлар бермоқда. Шу кунларда бўлиб ўтган халқаро “Евросиё Иқтисодий Интеграция” конференциясида у яна шу фикрларини такрорлади.

Унутимайликки, Россия Қримни босиб олмасдан аввал унинг иқтисодиёти юксалиб бораётган эди ва ўша йиллари Россияда ишлаётган ватандошларимиз ҳар йили Ўзбекистондаги оилаларига сал кам 6 млрд доллар пул юборишарди. Аммо, Россия Қримни босиб олгандан кейин 2014 йилда киритилган Ғарбнинг санкциялари Россиянинг оёғидан урди, нефтнинг нархи 30 долларгача тушиб кетди, Россиядаги ўзбекистонликлар Ўзбекистонга юбораётган пул 2 мартача камайди.

Сўнги 2 йилда аҳвол тузалаётгандек кўринди, нефтнинг ранхи 80 доллардан ошди. Аммо, АҚШнинг тўхтовсиз ортириб бораётган санкициялари яна нефтнинг нархини уришга бошлади.

Шу йил 17 ноябрда Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида 2019 йилда ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини 5,4 фоизга, Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларини 65 ва 75 фоизга орттириш режалари кўтаринки руҳда эълон қилинди. Аммо, бундай ўсиш сўмда бўлади, дунё эса, бировларга ёқадими, ёқмайдими, доллар билан яшамоқда ва яшашни давом эттради.

Ўзбекистон Марказий Банки ўтган йилнинг сўнгида 2 баравар декальвация қилинган сўмнинг курсини бу йилнинг биринчи ярмида 900 млн доллар ишлатиб бироз юксалтирди ҳам, аммо бошқа пули йўқ бўлгани сабабли охирги 3 ойда сўм 5 фоизга қадрсизланди ва энди қадрсизланиш ўта тезланиш билан давом этади. Демак, яқинда бозорларда нарх сўмнинг қоғоздаги эмас, амалдаги курси бўйича юксалиб кетади. Шу сабабли ЯИМ ва Давлат Бюджетининг ортиши қоғоздагина бўлади, амалда эса бюджет ҳам, давлат ҳам ўлимга кетаверади. Бунинг устига Россиядан келадиган пул кескин камайса, ўлим тезлашади холос.

Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлаймиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ватанимзнинг келажаги ҳақида ўйлаётганингизни кўрсатинг.