Кундалик хабарлар - 15 October 2015
21:14Шавкат Мирзиё: “Ўзбек пахтасининг аксар қисми олий навга сотилди”
Ўзбекистон Бош вазири, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси агросаноат комплекси раҳбари Шавкат Мирзиё XI Халқаро ўзбек пахта ва текстил ярмаркасида айнан шундай деди: “Ўзбекистонда бу йил терилган пахтанинг 98 фоиз - олий ва биринчи навли”. Унинг иддаосига кўра, Ўзбекистон пахта теримининг йиллик режасини уддалади. Юқори натижаларга эса яхши об-ҳаво ва ёғингарчилик бўлмаганлиги туфайли эришилган. Қаранг, мавжуд режимнинг ити деҳқонлар ва мажбуран пахта теримга олиб чиқилганларнинг меҳнат...
20:37Жиззахда прокурор шифокорни уриб ўлдирди, Ўзбекистондаги тожиклар режими тезроқ улоқтирилмаса, бундан баттар бўлади
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Марказий шифохонаси бош врачи, 53 яшар Есиргапов Юсуф Хидировични туман прокурори Парпи Назиров дўппослади. Дўстлик туманида пахта ҳашарига олиб чиқилган марказий шифохона ишчи-ходимларининг нормани бажара олмаётгани учун дўппосланган Бош врач касалхонанинг реанеимация бўлимида жон берди. 2 нафар фарзанднинг отаси, мутахассислиги кардиолог бўлган Есиргапов 3-босқичли гипертония хасталиги билан оғрирди. Прокукорнинг муштидан сўнг у маънан эзилган ва юқори қ...
- 18:30Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 19 октябрь куни кечаси Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб, мамлакатнинг аксар ҳудудларида музлаш юз беради. Шу куни кундузги ҳарорат эса 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Аммо республиканинг тоғли туманларида қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг кескин пасайганига қарамай шаҳар ва туманлардаги марказий иситиш тармоқлари аҳолига иссиқлик таъминотини ҳалигача йўлга қўйгани йўқ.
14:44Обама Афғонистонда қоладиган қўшинларининг сонини 1 мингдан 5,5 мингга чиқармоқчи, Абдураҳим Пўлат бунинг ҳам фойдаси камлигини айтмоқда
АҚШдаги NBC News телеканали сайтида бугун ярим кечадан кейин берилган хабарда Президент Барак Обаманинг Афғонистонда 2010 йилгача бўлган, ҳозир бўлган ва 2016 йидан кейин бўладиган АҚШ қўшинларининг сони муҳокама қилинади. 2010 йилгача Афғонистондаги АҚШ ва бошқа НАТОлик иттифоқчилар қўшинларининг сони 100 мингдан кўп бўлгани, кейинги йилларда уларнинг сони кескин камайтирилиб, ҳозир сал кам 10 мингга туширилган ҳаммага маълум эди. Чунки, бу ҳақда АҚШ ва НАТО расмийлари ўз вақтида хабар тарқа...
05:08Кечагина ўткан кунларимиз: Иқтисоднинг кучи ва ўртача ойлик бўйича қозоқлардан 8 баравар орқадамиз, санъатдачи? Муслим Магомаевнинг 75 йиллигини Тошкентда нишонлаш керак!
(Бу хабар-чақириқ “Ҳаракат”нинг сайтида ва Фейбукдаги саҳифамизда 2015 йил 8 апрелда ва қайтадан 8 октябрда эълон қилинган эди. Ўзбекларнинг у билан иши бўлмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Аммо бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, аҳволимиз шунақа. Шундай бўлса ҳам, хабар-чақириқни қайтарамиз.) Ҳар қандай давлат иқтисодининг қуввати киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан ўлчанади. Бу кўрсатгич бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидан 20-30 баравар орқада эканлигимизни қўйиб...
- 20:30Ўзбекларнинг хорижий тилларни билиш даражаси ёмон
Бу ҳақда Кун.Уз нашри Ўзбекистон Давлат Тест марказига таяниб хабар қилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг чет тили билимдонлари ўртасида малака ошириш синовларининг натижалари маълум бўлган. Тест синовларини бажарган номзодларнинг 40 фоизи малака сертификатини қўлга кирита олмабди. Кун нашри синов топширган контингент кимлардан иборатлиги ҳақида ёзмаган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойдан сўнг таълим тизимида хорижий тилларни ўргатиш ислоҳотини бошлаган Ислом Каримнинг ишлари бошқа...
- 19:28“Россельхознадзор” ўзбекнинг ҳўл меваларини ёқиб юборди
Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ходимлари Волгоград аэропортида ўзбеклардан мусодара қилинган 5-6 килограмм хурмо ва беҳи меваларини намойишкорона ёқиб юборди. Блокнот веб нашрининг ёзишича, Ўзбекистондан олиб келинган мазкур меваларни Россияга олиб кириш тақиқланган экан. Бу ерда мусодара қилинган меванинг ҳажми-ю унинг ёқиб юборилиши диққатга сазовор. Веб нашр ҳам ана шу нарсага эътибор қаратган, аксинча ўрислар буни шунчаки ахлат челагига ташлашлари ҳам мум...
18:10Юртимизда баҳорда қор ёққанди, кузда гилос гуллади
Ўзбекистондаги об-ҳаво ҳам мамлакат ҳукуматининг телба-тескари сиёсатига ўхшаб бормоқда, дейди мухбиримиз. Гап шундаки, Фарғона водийсида ҳаво ҳароратининг юқорилиги боис гилос дарахти қийғос гуллади. Ҳолбуки, шу йилнинг 30 мартида мамлакатимиза 10 сантиметрдан қалин қор ёққанди. Баҳорда ёққан қор ва унинг ортидан келган аёз мевали дарахтларни уриб, натижада бу йил бозорларда ҳўл мева кам бўлди ва нарх қиммат бўлди. Энди гилоснинг гуллаши ҳам хосиятли эмас, бу уйғонган дов-дарахтларни яна с...
- 17:37Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистон қўшни мамлакатдаги фавқулодда вазиятларга тайёрланиб, чегараларни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигинг хабарига кўра, мамлакатдаги 9 кириш пунктини қўшни мамлакатлардаги фавқулодда вазиятлар содир бўлишига тайёрлаш учун 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Мазкур пунктлар рўйхатига Термиздаги дарё порти, Келесдаги темир йўл станцияси, шунингдек, тўрт вилоятдаги автомобиль йўллари устидаги назорат-ўтказиш пунктлари киритилган. “Улар модернизация қилинади, шунингдек, қўшни мамлакатлардаги эҳтимолий фавқулодда вазиятларга мослаштирилад...
16:44Анқарада потртлаш уюштирган икки ўлимчи-террористнинг кимлиги аниқланди
“Миллёт” газетасининг хабарига кўра, ўтган шанба куни Анқара темир йўл воказли олдида митингга тўпланаётганлар ичида икки портлаш уштириб, 97 кишини ўлдирган икки жонли бомба ёки ўлимчи террористнинг кимлиги аниқланибди. Олиб борилган текширувлар, кўчаларда ўрнатилган камералар ёзиб олган кадрларни ўрганиш ва ДНК анализи натижаларига кўра, бу икки террорист Юнус Эмре Умар ва Умар Денгиз Олакўз исмли кишилар экан. Улар Анқарага иккита алоҳида автомобилда Сурия билан чегараларга яқин ердаги Ғаз...