Кундалик хабарлар - 17 October 2015

  • 10:04Яккамохов Ислом Карим нима учун 2009 йили Бразилияга боргани энди маълум бўлди

    Ташқи дунё ишлари билан қизиқмайдиган Ислом Карим 2009 йили май ойида Бразилияга саёҳат қилиб қолгани ростдан ҳам кутилмаган ва тушуниб бўлмайдиган воқеа бўлганди. Ҳозир Бразилияда бўлаётган сиёсий жараёнлар янги савол туғдиради: Ислом Карим у ерга президентлик сайловларида кенг қўлланилган фирибгарлик ва товламачилик усулларини ўрганиш учун бормаганмиди? Бразилиядан келаётган хабарларга кўра, бу мамлакатнинг тегишли органлари ўтган йили ўтказилган президент сайловлари пайтида президентликка но...

  • 07:49Ёшлар ичида “Жаҳон гўзали – 2015” унвони қозоқ қизи Акмеирга берилди

    15 йилда бери ёш қизлар ичида ўтказилаётган “Жаҳон гўзали” конкурси бу йил Туркияда ўтказилди ва “Жаҳон гўзали – 2015” унвони қозоғистонлик 10 ёшли қиз Акмеир Алиевага тегди, дейилади қозоқ ахборот агентликлари тарқатган хабарда. Конкурсда 19 мамлакатдан 42 қиз қатнашган. Акмеир Алиева эски нарсалардан фойдаланиб ўзи тиккан кийими, ўзи пиширган овқатлари ва Қозоғистон ҳақида чиройли гапиришлари билан жюри аъзоларининг диққатини ўзига тортибди ва конкурсда ютибди. А...

  • 02:10Dow Jones юксалишни давом эттирмоқда, “Ҳаракат”га қулоқ солсайди яна ҳам юқорироқда бўларди

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резервнинг қарзга бериладиган пул учун олинадиган фойдани жаҳон иқтисодида барқарорлик борлигига ишонч етарсизлиги учун эҳтиётлик қилиб, оширмай тураётгани сабабли Нью.-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси сўнги ойда зиг-загли тушиш кўрсатган эди. Федерал Резерв эҳтиётлик қилаётганини биринчи бўлиб “Ҳаракат” агентлиги гапирди, кейинчалик буни Федерал Резерв ҳам тан олди. Шу...

16 October 2015
  • 22:02Анқарадаги терактларда ўлганларнинг сони 102 га чиқди, аммо Туркия расмийлари бир дронни уриб туширганлари билан мастлар, оддий турклар нима дейди?

    Ўтган шанба куни Анқарада икки ўлимчи-террорист тарафидан уюштирилган портлашлар натижасида ўлганларнинг сони 102 га чиққани Туркия ахборот воситалари томoнидан бугун хабар қилинди. Демак, ярадорларнинг ўлиши давом этмоқда. Аммо, бугун Туркияда бошқа бир хабар ҳамманинг диққат марказида. Айтилишича, русларники деб иддао этилаётган учувчисиз учоқ, яъни дрон Туркия учоқлари тарафидан Туркия осмонида уриб туширилибди. Руслар, табиий, буни инкор этмоқдалар. Расмда ҳам кўриниб утрганидек, бу дрон ...

  • 15:28Қозоғистонда ўтказилган МДҲ саммитининг диққат марказида ислом терроризми турдими?

    Бугун Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги номи ҳеч кимга таниш бўлмаган Бурабай шаҳарчаси ёки қишлоғида МДҲ Давлатлари Раҳбарларининг Кенгаши (саммити деса ҳам бўлаверади) Қозоғистон раислигидаги сўнги мажлисини ўтказди. Авваламбор билмаганлар учун айтиш керакки, Қозоғистоннинг пойтахти Остона айнан шу Оқмола вилоятида жойлашган, аммо бу вилоятга бўйсунмайдиган алоҳида шаҳар ҳисобланади. Вилоятнинг маъмурий маркази эса Кўкшетау шаҳри бўлиб, Бурабай шаҳарчаси ёки қишлоғи айнан унинг яқинидаги ку...

  • 08:16Сенсация: Афғонистоннинг Шебурғонида Туркия консуллиги очилади, маҳаллий ўзбек фаоллари консул билан учрашдилар

    Сенсация - аҳолисининг кўпчилиги ўзбеклар бўлган Шебурғонда Туркия давлатининг элчихонаси очилишга тайёрланаётганида эмас, ҳали расман очилмаган консулликка маҳаллий ўзбек фаоллари келиб, ҳали расман фаолиятини бошламаган консул билан учрашганларидир. Учрашганлар ичида “Ҳаракат” агентлигининг ўша минтақалардаги янги мухбири ҳам бор эди. Аввалги хабарларимиздан маълумуки, Афғонистонда 3-5 миллион ўзбек борлиги айтилади, аммо бу ерда биронта ўзбек мактаби ёки ўзбекча дарс бериладиган...

  • 03:24Андижонда ҳамма пахтага! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №34, 16.10.2015)

    2015 йил 13 октябр куни Андижон вилоят ҳокимининг амалдаги давлат ва халқаро хужжатларида қабул қилинган қонунларига хилоф бўлган буйруғи кучга кирди. Бу буйруқ қоғоздами ёки оғиздами ҳозирча бизга номаълум, лекин у амалда ўз фаолиятини икки кундан буён олиб бормоқда. Унга кўра, вилоятдаги барча ўқув муассасалари пахта йиғим теримига жалб қилинган. Чунончи, ўрта таълимда 5-синф ўқувчиларига 10 кун давомида ҳар бир ўқувчига 5 кгдан пахта териб келиш, 6-синфларга 6 кг, 7-синф 7 кг, 8-синфлар учун ...

  • 00:50Путинга яна бир шапалоқ: Украина БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо қилиб сайланди

    Reuters агентлиги тарақатган хабарга кўра, кеча БМТнинг Бош Ассамблеяси Украинани Хавфсизлик Кенгаши (ХК) аъзолари сафига киритди. Бундай қарор учун БМТга аъзо бўлган 177 мамлакатнинг вакили овоз берган, 14 мамлакатнинг вакили “бетараф” қолган. Ҳеч шубҳа йўқки, БМТда ҳозирги оғир вақтда Украинага нисбатан бундай якдиллик кўрсатилишининг сабаби – Украина-Россия конфликтида жаҳон мамлакатларининг мутлақо кўпчилиги Украина тарафида эканлигидир. Тўғри, АҚШ, Россия, Хитой, Буюбритания ва Франци...

15 October 2015
  • 22:52Немис ҳарбийлари Термиздаги базани ёпармиш

    Deutsche Welle нашрининг ёзишича, Германия Мудофаа вазирлиги шу йил сўнгига қадар Термиздаги таянч пунктини босқичма-босқич ёпади. Ҳозирда 40 нафар ҳарбий бу ишга сафарбар қилинган. 2002 йилнинг 15 февралидан бери мазкур таянч пункитини эгаллаб келган немис ҳарбийлари сўнгги 10 йил давомида Афғонистон шимолида фаолият юритган контингент таъминоти билан машғул эди. Термиздаги базанинг ёпилиши икки йил муқаддам Германия ҳарбийларининг Афғонистондан чиқиб кетгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, ...

  • 21:48Ислом Карим Остонага эмас, Кўкшетауга келди, МДҲ саммити шу ерда бўлади

    Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрига келди. У бу ердан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўладиган Бурабай шаҳарчасига йўл олган. Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. Хабарларга кўра, Ислом Карим бу ерда Қозоғистон Раҳбари Нурсу...