14 October 2015
16:44 - Анқарада потртлаш уюштирган икки ўлимчи-террористнинг кимлиги аниқланди
“Миллёт” газетасининг хабарига кўра, ўтган шанба куни Анқара темир йўл воказли олдида митингга тўпланаётганлар ичида икки портлаш уштириб, 97 кишини ўлдирган икки жонли бомба ёки ўлимчи террористнинг кимлиги аниқланибди.

Олиб борилган текширувлар, кўчаларда ўрнатилган камералар ёзиб олган кадрларни ўрганиш ва ДНК анализи натижаларига кўра, бу икки террорист Юнус Эмре Умар ва Умар Денгиз Олакўз исмли кишилар экан. Улар Анқарага иккита алоҳида автомобилда Сурия билан чегараларга яқин ердаги Ғазиантеп вилоятидан келишган. Уларга бомба тайёрлашда ёрдам берган одам ва террористларни Анқарага олиб келган автомобилларнинг эгалари Ғазиантепда қўлга олинган.

Юнус Эмре Умар ва Умар Денгиз Олакўз Сурияда ўқитилгани ва Сурия-Туркия чегарасидан ўтиб келишгани тахмин қилинмоқда. Улар аввалдан қидирувда бўлган икки ёш йигитлиги ҳам маълум бўлди (расмда).