Кундалик хабарлар - 12 October 2015

  • 10:31Қирғизистонда қамоқхонадан 9 жиҳодчи қочибди, 5 нафари ушланибди

    Қирғизларнинг kabarlar.org расмий давлат хабар агентлиги бугун кечаси Чуй вилоятидаги 50-чи қамоқхонадан 9 экстремист қамохонанинг 3 ходимини ўлдириб, қочиб кетганини билдирди. Уларнинг тўрттасини расмлари ҳам берилган ва улар исломчи экстремистлар эканлиги урғуланган. Қолганлари ҳам жиҳодчилардан бўлса керак. Улар битта автомобилда қочишган экан, бироздан кейин у автомобилни милиционерлар кўриб қолибди ва орқасидан қувлаб, ўқлар отиб тўхтатибди. 5 киши қўлга олинган, 4 таси қочиб қолган. ...

  • 10:09“Ҳаракат” хатқутисидан: Нега Абдураҳим Пўлатнинг Ислом дини ҳақидаги фикрлари “Ҳаракат” сайтида йўқ?

    Исми кўрсатилмаган ўқувчимиз: Мен Фейсбукдаги киминингдир саҳифасида Абдураҳим Пўлат қўйган постни кўриб қолгач, ундан ўзимга нусҳа қилиб олган эдим. Ҳақиқатда ҳамманинг ҳам ақлига келавермайдиган гаплар. Нега буларни ҳеч ким муҳокама қилмайди? * * * Абдураҳим Пўлат: Ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиқувчи тушунчаларга асослангани сабабли, ислом терроризмига қарши қилинган ҳар бир қадам Исломнинг ўзига қарши бўлиб қолаверади. Бу ҳақиқатни дунёда биринчи ту...

11 October 2015
  • 20:08Бечора Халифамиз Абубакир эл-Боғдодий Сурия ҳарбий учоқларининг ҳужумига учраб, ярадор бўлганмиш, ўзбекларга нима?

    Дунёнинг сал кам ҳамма ахборот воситалари ўзини Халифаликнинг Халифаси деб эълон қилган исломчи террорист Абубакир эл-Боғдодий Сурия армиясининг ҳарбий учоқлари тарафидан Ироқ ҳудудларида амалга оширилган ҳужум натижасида оғир яралангани ва Суриянинг ИШИД назорати остида бўлган қисмига даволашга олиб келинганини турли норасмий манбаларга асосланиб хабар қилмоқдалар. Хабарларда айтилишича, Абубакир эл-Боғдодий ва яна бир неча Халифалик раҳбарлари автомобилларда эскорт ҳолида Ироқда кетишаётган...

  • 12:53Анқарадаги портлашларда ўлганларнинг сони 95 га чиқди, Туркияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

    Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли кеча эрталаб пойтахт Анқарада митингга йиғилаётган одамлар ичида икки бомба портлатилиши натижасида ўлганларнинг сони 95 га чиққанини айтиб, мамлакат бўйлаб 3 кунлик мотам эълон қилди. Табиий, давлатнинг тегишли идоралари бу портлаш билан боғлиқ воқеаларни текшириш билан бандлар. Портлашларни икки “жонли бомба” ёки бошқача ном билан “ўлимчи-террорист” амалга оширгани сал кам аниқдек кўринмоқда. Ўлимчи террористларнинг биттаси 25-30 ёшлардаги эркак бўлгани, ик...

  • 10:46Қирғизистон Бош вазири аввал Қодиржон Ботировники бўлган заводни бориб кўрибди, у хоин ўзбек миллатидан қачон кечирим сўрайди?

    Қирғизларнинг 24.kg агентлиги 8 октябрда тарқатган хабарида айтилишича, Қирғизистоннинг Бош вазири Темир Сариев 2010 йилдаги ўзбеклар қатлиомидан аввал ўзбек аслли Қодиржон Ботировники бўлган, ўша воқеалардан кейин Қодиржон Ботировнинг ҳамма бойликлари билан биргаликда давлат фойдасига мусодара қилинган Жалолободдаги Консерва заводини бориб кўрибди. Завод қаровсиз қолган ва ишлатиб бўлмайдиган ҳолга тушган экан. Маҳаллий аҳоли заводни бузиб ташлаб, унинг ўрнида бозор очишни сўраётган эмиш. А...

  • 09:50АҚШ Марказий Банкининг қарорларини тўғри таҳлил қила билишда ҳам “Ҳаракат” ҳаммадан олдинда

    Билмаганлар учун айтиш керакки, фондлар биржаси - қўполроқ қилиб айтсак, қимматли қоғозлар, биринчи навбатда, турли ширкатларнинг акциялари олиб-сотиладиган бозордир. Дунёда 18 та фондлар биржаси бор, уларнинг биринчиси Нью-Йорк биржаси ҳисобланади. Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dоw Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 ширкат акцияларининг ўртача қийматини ўзида акс эттиради. Бу индексниннг юқорилиги, акциялар нархининг баландлигини, демак, маълум маънода, мамлакат иқтисодининг юк...

10 October 2015
  • 18:37Анқарада бугунга режалаштирилган митинг олдидан 2 портлаш бўлди, 86 киши ўлди

    Бугун Анқарда маҳаллий вақт билан 16:30 да, яъни айнан шу хабаримиз ёзилаётган дақиқаларда “Террорга – Йўқ, биродарликка – Ҳа” шиори остида 100 минг киши иштирок этадиган митинг бошланиши керак эди. Митингни касаба уюшмалари ташқил қилган бўлиб, таниқли санъат арбоблари уни қўллаб-қувватлаганди. Аммо, митинг ўрнига даҳшатли воқеалар юз берди. Эрталаб соат 10 ларда митинг қатнашчилари йиғилишга бошлаган жойлардан бирида, яъни Анқара темир йўл вокзали олдида кимлиги номаълум одамлар тарафидан б...

  • 10:04Туркияда Фатхулла Гуленга тегишли Today's Zaman газетасининг бош редактори ҳибсга олинди, бошқа бир машҳур журналист бир йил қамоқ жазоси олди

    Бу мамлакатда Замон (Zaman) газетасининг инглизча варианти “Бугунги Замон” (Today's Zaman) номи остида чиқади. Исломчилиги билан танилган бу икки нашр расман бўлмаса ҳам феълан Фатхулла Гуленникидир. Бу одам аввал Нурчилар жамоасининг лидерларидан бўлган, ҳозир ўзи тузган “Хизмат” ҳаракатининг лидери ҳисобланади. У ўтган асрнинг охирларида исломчилиги учун қамалиш хавфи остида Туркиядан қочиб АҚШга келди ва ўшандан бери шу ерда яшайди. У ва унинг тарафдорлари яқин вақтгача ҳозирги Туркия Пре...

  • 07:40ИШИД жангарилари Сурияда эронли генерални ўлдирдилар

    Сурияда Башад Асад режимига маслаҳатчилик қилаётган, Эрон армиясининг икки қанотидан бири бўлмиш Ислом Инқилоби Қўриқчиларининг генерали Ҳусайин Ҳамдоний кеча Ҳалеп шаҳрида ИШИДчилар тарафидан ўлдирилгани Сурия давлатининг расмий телеканалларида эълон қилинди Бу генерал Эроннинг юрт ташқарисида олиб бораётган истиҳборот ва ҳарбий операцияларига раҳабарлик қилаётган Сулаймонийнинг ёрдамчиси бўлиб, Башар Асадга ҳарбий ёрдам бериш учун Сурияга келган “Ҳизбуллоҳ” партиясининг қуролли кучларини ҳ...

09 October 2015
  • 22:47Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди

    Эртага мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ўзбекистон Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, 10 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 28 даража бўлади, кечаси эса майда ёмғир ёғиб ўтади ва ҳаво совийди. Якшанбага ўтар кечаси ҳаво қисман булутли бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилади, кейинги кунда эса кун бўйи ёмғир ёғиши мумкин. 11 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати Цельсий кўрсаткичи бўйича +20 даражагача, кечаси эса +8 даражагача пасаяди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону