Кундалик хабарлар - 09 October 2015

  • 21:31Ўзбекистон Мудофаа вазири Россияга борадими? Табиий, боради, бориши керак

    Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасби, генерал-полковник Қобул Бердиевни амалий ташриф билан Москвага келишга таклиф этибди. Бу таклиф кеча Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов тарафидан етказилган. Антоновга кўра, Москвадаги учрашувларда музокаралар чоғида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий ва техник ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди, шунингдек, ҳарбий соҳада россиялик ва ўзбекистонлик мутах...

  • 20:27Тошкент вилоятида газ ўрнатилган икки автомобиль ёниб кетди, айбдор - Фуҳушалардан бири

    Daryo.uz веб порталининг билдиришича, ҳафта бошидан бери Тошкент вилоятиинг Янгийўл ва Тўйтепа шаҳарларида Nexia ва Matiz автомобиллари ёниб кетди. Маълум бўлишича, мазкур автомашиналарга газ баллонлари ўрнатилган ва носоз газ баллонларининг портлаши оқибатида автоуловлар ёниб кетган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда газ баллонлари ўрнатилган юзлаб автомобиллар портлаб ёки ёниб кетмоқда, бу жараён давом этиши кутилмоқда. Президентнинг Фуҳуша-2 лақабли кичик қизи Лола Каримга қарашли “Абу САхи...

  • 19:51Фарғонада ИШИД варақаларини тарқатаётган аёллар ҳибсга олинди, бу ҳали ҳолва

    Ўрисларнинг РИА-Новости ахборот агентлиги Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида маҳаллий умумтаълим мактабининг 2 нафар муаллимаси ИШИД террорчилик гуруҳи варақаларини тарқатаётганида ҳибсга олингани хусусида хабар қилди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу ҳақда маҳаллий “қулоқ”лардан бири хабар қилган. “Аёллар Кўқон милиция бўлимларидан бирига келиб тушган қўнғироқдан кейин қўлга олинди. Айни пайтда уларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда...

  • 16:24Бокуда турктилли давлатлар махсус хизматларининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди, ўзбеклар қаерда?

    Кеча, 8 октябрда Озорбайжон пойтахти Бокуда турктилли давлатлар махсус хизматларининг XVIII мажлиси бўлиб ўтгани trend.az агентлиги таарфидан хабар қилинди. Мажлисда Озорбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг хавфсизлик органлари ва махсус хизматларининг вакиллари иштирок этишган. Россия, Украина ва Гуржистон давлатларининг вакиллари бу ерда кузатувчи бўлишган. Яккамоховлар Туркманбоши-2 ва Ислом Карим турктилли давлатларнинг бу каби йиғилишларини намойишкорона инкор этиб, ...

  • 15:13Украина Президенти Петр Порошенко Остонада нима қилмоқда?

    Қозоқларнинг Казинформ ва Интерфакс-Қозоғистон агентликлари Украина Президенти Петр Порошенконинг Қозоғистонга биринчи ташрифи ҳақида умумий гаплардан иборат қисқа хабарлар тарқатмоқдалар. Ташриф расмий бўлган сабабли Петр Порошенкони Нурсултон Назарбой тарафидан расмий кутиб олиш мароими бўлгани умуман тилга олинмайди. Бизнинг хабаримиздаги бу маросимга оид расм украинларнинг УНИАН агентлиги сайтидан олинган. Қозоқ ахборот воситаларида икки президент сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантири...

  • 08:01Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасини кучайтириш масаласини президентлар гаплашишмапти, 201-чи базага янги техника ўзидан-ўзи келиб қолмоқдами?

    Русларнинг “Новости” Агентлиги Россия Президентининг матбуот котиби Песковга асосланиб хабар тарқатишича, Имомали Раҳмон 6 октябрь куни Сочида Владимир Путин билан Марказий Осиё ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган, аммо Тожикистонда жойлашган Россиянинг 201-чи ҳарбий базасини кучайтириш ҳақида гаплашмаган эмиш. Ваҳолангки, 7 октябрдан бошлаб, Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига Ми-24П ва Ми-8МТВ вертолетлари олиб келмоқда. Аслида, дейди мухбиримиз, Афғонистонда АҚШнинг ҳар...

  • 01:07ИШИДнинг янги арифметикаси: 1 турк аскари = 200 жиҳодчи

    Туркия-Сурия чегарасида 1 сентябрь куни қайсидир сабаб билан бир турк аскари ИШИД жангариларининг қўлига тушиб қолгани маълум эди. Сертар Тош исмли 28 ёшдаги аскарни ИШИД қўлидан қутқариш учун Туркия Миллий Истиҳборат Ташкилоти (МИТ) ўз йўллари орқали ИШИД билан алоқа ўрнатиб, қандайдир музокаралар олиб боргани кеча оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Маълум бўлишича, террористлар бир турк аскарини озод қилиш қилиш учун туркларнинг қўлида бўлган 200 нафар жиҳодчини қўйиб юборишни талаб ...

08 October 2015
  • 20:50Ўзбек футболчилари Бахрейнда яхши натижага эришди

    ЖЧ-2018 мусобақасининг 2-саралаш босқич гуруҳ учрашувида Ўзбекистон футболчилари Баҳрайн термасини бу мамалатнинг пойтахти Манамада 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбек футболчиларининг мутлақ устунлигида ўтган учрашувда Игорь Сергеев, Одил Ахмедов, Сардор Рашидов ҳамда Элдор Шомуродовлар чиройли голларга муаллифлик қилишди. Янги мураббий Самвел Бабаян билан иш бошлаган футболчиларимиз гуруҳдаги мавқеини мустаҳкамлаб олишди.

  • 20:16Туркманбоши-2 Тошкентга келди, уни ҳукуматбоши Шавкат Мирзиё кутиб олди

    Ўзбекистон ТВ намойиш этган лавҳаларга кўра, Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммад президент Ислом Каримнинг таклифи билан Тошкентга келди. Уни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё кутиб олди. Аэропортдаги қисқа суҳбатдан сўнг Туркманистон делегацияси Кўксаройга қараб йўл олди ва ташрифнинг расмий қисми бошланди. Расмий маълумотларга кўра, икки президентнинг биринчи кун учрашуви бўлиб ўтди ҳам. Улар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт ва коммун...

  • 19:23Туркияда меҳроби қиблага тўғри бўлмаган 61 йиллик масжид бузиб ташланди, бу мантиқ билан ҳамма масжидлар бузиб ташланиши керак-ку

    Туркиянинг Сакария вилоятидаги шаҳарчалардан бирида 1954 йида қурилган масжиднинг меҳроби қиблага тўғри қарамагани сабабли бузиб ташлангани, ўрнига эскисидан анчагина катта бўлган янги масжид қурилиши ҳақида бу мамлакатнинг ахборот воситалари хабар қилдилар. Бу масжиднинг меҳроби Қибла йўналишидан 45 даража четда жойланган эмиш. Демак, бу ерлик бечора мусулмонларнинг 61 йилдан бери ўқиган намозлари намоз эмас. Бундай иддао бизга эмас, Муҳаммадюсуф Муҳаммадсодиқ исмли сохта шайхга оид. Жинсий ...