15 October 2015
20:37 - Жиззахда прокурор шифокорни уриб ўлдирди, Ўзбекистондаги тожиклар режими тезроқ улоқтирилмаса, бундан баттар бўлади
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Марказий шифохонаси бош врачи, 53 яшар Есиргапов Юсуф Хидировични туман прокурори Парпи Назиров дўппослади. Дўстлик туманида пахта ҳашарига олиб чиқилган марказий шифохона ишчи-ходимларининг нормани бажара олмаётгани учун дўппосланган Бош врач касалхонанинг реанеимация бўлимида жон берди.

2 нафар фарзанднинг отаси, мутахассислиги кардиолог бўлган Есиргапов 3-босқичли гипертония хасталиги билан оғрирди. Прокукорнинг муштидан сўнг у маънан эзилган ва юқори қон босими туфайли юрак хуружини бошдан кечирган.

Миллат сифатини йўқотган ўзбеклар тезроқ одам бўлиб, замонавий жамият яратиш йўлига ўтмасалар, аҳволимиз шунақа ибтидоий даражада қолаверади. Бунинг учун авваламбор, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан қутилиш керак.