14 October 2015
18:10 - Юртимизда баҳорда қор ёққанди, кузда гилос гуллади
Ўзбекистондаги об-ҳаво ҳам мамлакат ҳукуматининг телба-тескари сиёсатига ўхшаб бормоқда, дейди мухбиримиз. Гап шундаки, Фарғона водийсида ҳаво ҳароратининг юқорилиги боис гилос дарахти қийғос гуллади. Ҳолбуки, шу йилнинг 30 мартида мамлакатимиза 10 сантиметрдан қалин қор ёққанди.

Баҳорда ёққан қор ва унинг ортидан келган аёз мевали дарахтларни уриб, натижада бу йил бозорларда ҳўл мева кам бўлди ва нарх қиммат бўлди. Энди гилоснинг гуллаши ҳам хосиятли эмас, бу уйғонган дов-дарахтларни яна совуқ уради, деганидир.