14 October 2015
17:37 - Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистон қўшни мамлакатдаги фавқулодда вазиятларга тайёрланиб, чегараларни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигинг хабарига кўра, мамлакатдаги 9 кириш пунктини қўшни мамлакатлардаги фавқулодда вазиятлар содир бўлишига тайёрлаш учун 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Мазкур пунктлар рўйхатига Термиздаги дарё порти, Келесдаги темир йўл станцияси, шунингдек, тўрт вилоятдаги автомобиль йўллари устидаги назорат-ўтказиш пунктлари киритилган.

“Улар модернизация қилинади, шунингдек, қўшни мамлакатлардаги эҳтимолий фавқулодда вазиятларга мослаштирилади”, - дейилади вазирлик хабарида.

Қўшниларда фавқулодда вазиятлар кутилаётган бўлса, бунга тайёрланиш керак, дейди мухбиримиз. Аммо, 21 асрда чегарадаги постларни мустаҳкамлаш билан шуғулланиш нафақат масхарабозлик, балки, аҳмоқликдир. Миллионлаб ўзбеклар чет элда мардикорлик қилиб Ўзбекистонни давлат қилиб турган пайтда чегараларни очиб ташлашни ўйлаш керак.