Кундалик хабарлар - 21 October 2015

  • 08:46Москва Давлат Университети Европанинг ривожланаётган давлатлари ичида биринчи, аммо дунё бўйича 108-чи ўринда

    Олий ўқув юртларининг рейтингларини ҳисоблаш билан шуғулланадиган Буюкбританиядаги Quacquarelli Symonds компанияси Европа ва Марказий Осиёдаги ривожланаётган давлатлар ичида биринчи ўринга Москва Давлат Университетини қўйибди. 2-чи ўринда Новосибирск Давлат Университети, 5-чи ўринда Санкт-Петербург Давлат Университети. Бу ҳақда хабар берган рус хабар агентликлари бошқа ўринлар қайси университетларга берилганини ёзмаганлар. Quacquarelli Symonds компаниясининг сайтида жаҳон бўйича университетла...

  • 00:31Руслар АҚШ ёрдамида Башар Асадга қарши урушаётган гуруҳлардан бирининг лидерини ўлдирди

    Reuters агентлигининг хабарига кўра, 30 сентябрдан бери ИШИДга қарши ҳужумлар қилиш баҳонасида ўзининг дўсти Башар Асад режимига қарши курашаётган ҳамма қуролли гуруҳларни осмондан ураётган Россиянинг ҳарбий учоқлари 19 октябрда Жабал Акрад вилоятининг тоғли жойларида шу гуруҳлардан бирининг лидерини ўлдирибди. Биринчи Соҳилбўйи Двизияси номли бу гуруҳ Эркинд Сурия Армияси байроғи остида Башар Асад режимига қарши курашаётган бўлиб, бу гуруҳга АҚШ бошчилигидаги коалиция қурол-аслаҳа билан ёрдам ...

20 October 2015
  • 22:21Ўзбекистонда интернет-эктремистлар ови бошланди

    Маҳаллий газеталар Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари экстремистик гуруҳларнинг интернетдаги фаоллиги кескин ортгани туфайли мазкур йўналишда ҳам ов бошлагани ҳақида хабар қилди. Хусусан, шу ойда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида интернет орқали кишиларни экстремизмга ёллашга бўлган ҳаракатларнинг олди олинди. Қашқадарёда 2 нафар фуқаро мана шундай айблов билан маҳкамага келтирилди. Қашқадарё вилоят прокуратурасига кўра, икки нафар аёл WhatsApp мессенжери орқали тарғибот ишлари о...

  • 21:11Тошкент вилоятида порахўр мактаб директори қамалди. Маориф вазири, Бош вазир ҳам қамаладими?

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги 31-умумий ўрта мактаб директори Саидвали Султонов порахўрлик жиноятида айбланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У бир неча йил давомида давлат мулкини ўзлаштириб, педагогик жамоа ва бошқалардан пора олиб келган. Мактабни тафтиш қилиш учун юқоридан келган М. Қоратоев исмли амалдорга ўз ёнидан 2000 АҚШ доллари миқдорида пора берган. Поранинг бир қисмини эҳтимол маориф вазирига, эҳтимол Бош вазирга узатган ди...

  • 20:49Анқарадаги портлашлардан кейин ИШИДнинг омбор ва ҳужралари топилди, Абдураҳим Пўлат бунга ҳайрон эмас

    10 октябрь куни Анқара темир йўл воказли олдида митингга тўпланаётганлар ичида икки портлаш уштириб, 102 кишини ўлдирган икки жонли бомба ёки ўлимчи-террористнинг кимлиги аниқлангани, булар Юнус Эмре Умар ва Умар Денгиз Олакўз исмли кишилар бўлиб, Анқарага иккита алоҳида автомобилда Сурия билан чегараларга яқин ердаги Ғазиантеп вилоятидан келишгани маълум бўлганини аввал хабар қилган эдик. Охирги хабарларга кўра, террористлар Ғазиантепдан Анқарага келган автомобиллар топилган, автомбиллардаги б...

  • 19:16Рязанда бир ўзбекни поезд босиб кетди

    Россиянинг Рязань шаҳрида мамлакатимиз фуқароси бўлган ўсмирни поезд босиб кетди ва у воқеа жойида ҳалок бўлди. Полициянинг фикрича, ҳамюртимиз темирйўлнинг пиёдалар ўтиши мумкин бўлмаган жойидан ўтишга ҳаракат қилган. Фожианинг бошқа тафсилотлари аниқмас, аниғи шуки, иқтисодчи Ислом Каримнинг миллат бошига келтирган кулфатлари туфайли ўзбеклар чет элларда мардикорчилик қилишга ва ўша ерда ўлишга мажбур бўлмоқдалар.

  • 18:33Ўзбекларда 4 нафар эгизак туғиш кўпаймоқдами?

    Маҳаллий матбуотда ёритилган бир хабарга кўра, Фарғонада Баҳромжон ва Насибахон Ёқубовалар хонадонида 4 нафар эгизак дунёга келди. Фарғона вилояти перинитал маркази шифокори Феруза Аҳроровага кўра, чақалоқларнинг аҳволи қониқарли, улар ўз вақтида тиббий муолажаларини олмоқдалар. Хабарда таъкидланишича, оиланинг тўнғич фарзандлари ҳам эгизак эди. Навоий вилояти перинатал марказининг хабарига кўра, мазкур вилоятда ҳам бир аёл 4 нафар ўғил эгизаклар кутмоқда. Ҳомиладор аёлнинг аҳволи яхши, туғил...

  • 17:56Истанбулда ўзбек ва тожик болаларни ИШИДга тайёрлаб бераётган марказ аниқланди

    Турк матбуотига асосалани тарқатилаётган хабарларга кўра, ўтган якшанба куни Истанбулнинг Пендик туманида ўзбек ва тожик болаларини ИШИД жангарилари сафига тайёрлаш билан шуғулланиб келган марказ фош қилиндган. Полиция ўтказган рейдлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган жами 53 нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг 24 нафари болалардир. Ертўлада жойлашган мазкур марказда болаларни “Исломий давлат” экстремистларининг турмуш тарзига мос равишда тарбиялашган, уларга жанговар услу...

  • 12:47Маккада ҳаж пайтидаги ҳалокат қурбонларининг сони 2 минг 177 га чиққани иддао қилинмоқда, ҳаж фарз бўлоладими?

    Бу йилги ҳаж сафарини амалга ошираётган ҳожиликка номзодлар ичида 24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мина водийсида шайтонга тош пайтида чиққан стихияли тўс-тўпалонлар натижасида аввал 500 га яқин, кейин мингга яқин одам ҳалок бўлгани Саудия расмийлари тарафидан эълон қилинганди. Ўшандан бери бу рақам устида тортишувлар давом этмоқда. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги эронли бўлгани учун бўлса керак, бу тортишувларда эронликлар олдинга ўринда эди. Айнан Эрон расмийлари ўша ҳалокатда ўлганларнинг сони...

  • 07:21Ўзбекистонни бошқаролмаётган Ислом Карим МДҲнинг бошқарувидан нолибди, террористлар билан умумий тил топишга чақирибди

    16 октябрь куни Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги Бурабай шаҳарчасида ўтказилган МДҲ Давлатлари Раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ҳақидаги хабарларда Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳақида ҳеч нарса йўқ эди де йиш мумкин. Унинг йиғилишда борлиги тилга олинган, холос. Бу бўшлиқни тўлатиш ҳаракатига тушган Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари Ислом Каримнинг Бўрабайда сўзлаган нутқидан қисқа иқтибослар келтириб, уни олқишлашни бошлабдилар. У МДҲ ҳақида асосан баланд-парвоз гаплар гапириб, сў...