15 October 2015
05:08 - Кечагина ўткан кунларимиз: Иқтисоднинг кучи ва ўртача ойлик бўйича қозоқлардан 8 баравар орқадамиз, санъатдачи? Муслим Магомаевнинг 75 йиллигини Тошкентда нишонлаш керак!

(Бу хабар-чақириқ “Ҳаракат”нинг сайтида ва Фейбукдаги саҳифамизда 2015 йил 8 апрелда ва қайтадан 8 октябрда эълон қилинган эди. Ўзбекларнинг у билан иши бўлмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Аммо бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, аҳволимиз шунақа. Шундай бўлса ҳам, хабар-чақириқни қайтарамиз.)

Ҳар қандай давлат иқтисодининг қуввати киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан ўлчанади. Бу кўрсатгич бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидан 20-30 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 2005 йили 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз. Ўтган йили Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари натижасида Қозоғистоннинг иқтисодида ўсиш кам бўлди, демак, ҳозир улар билан фарқимиз бир оз камайган бўлиши мумкин. Лекин, бир оз илгарига қарасак, Ўзбекистонда режим ўзгариб, ҳамма соҳада, жумлардан, иқтисодда инқилобий ўзгаришлар қилинмаса, бу фарқ яна яртиб боради. 10 йил ичида бу фарқ 20 бараварга чиқиши кутилмоқда.

Хўш, санъатда қандай аҳвол? Биттагина мисол. Қозоғистонда 50 дан ортиқ театр бор. Аҳолилиси икки бараварча кўп бўлган Ўзбекистонда нари борса 25 та театр мавжуд.

Глобализация асрида санъат деганда фақат миллий санъатни эмас, классик санъатни ҳам инобатга олиш керак. Қозоғистонда 3 та опера ва балет театри бор. Бизда битта.

2012 йили улуғ озорбайжон қўшиқчиси, бутун дунё танийдиган Муслим Магомаевнинг 70 йиллиги нишонланди. Остонда бу санага бағишланган муҳташам концерт бўлди. Ҳамма ўқувчиларимизни ўша концертни Youtube орқали кўришни тавсия қиламиз. Мана адреси: www.youtube.com/watch?v=pRx6myeQNBY


Бу концерт мисолида Қозоғистонда классик санъатнинг даражасини кўриб ҳайрон қоласиз.

2017 йили Муслим Магомаевнинг 75 йиллиги нишонланади. Қани Ўзбекистон санъатчилари кучини кўрсатсин, бу санани нишонлаш учун концерт тайёрласин.

Ҳамма ўқувчиларимизни Маданият вазирлигига мурожаат қилиб, шундай концерт ўтказиш ўзбекларнинг миллий бурчи эканлигини уқтиришга чақирамиз.