15 October 2015
21:14 - Шавкат Мирзиё: “Ўзбек пахтасининг аксар қисми олий навга сотилди”

Ўзбекистон Бош вазири, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси агросаноат комплекси раҳбари Шавкат Мирзиё XI Халқаро ўзбек пахта ва текстил ярмаркасида айнан шундай деди: “Ўзбекистонда бу йил терилган пахтанинг 98 фоиз - олий ва биринчи навли”. Унинг иддаосига кўра, Ўзбекистон пахта теримининг йиллик режасини уддалади. Юқори натижаларга эса яхши об-ҳаво ва ёғингарчилик бўлмаганлиги туфайли эришилган.

Қаранг, мавжуд режимнинг ити деҳқонлар ва мажбуран пахта теримга олиб чиқилганларнинг меҳнатини умуман тилга олмабди. Аммо, “Ўзбекистонда пахта саноати тизимида босқичма-босқич ўзгаришлар киритилмоқда. Нав танлаш ва истиқболли навлар яратиш борасида ҳам чуқур илмий изланишлар олиб борилмоқда. Пахта етказиб бериш тизимининг самарали ва оптимал йўналишлари яратилиши натижасида ўзбек пахта толаси барча истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилмоқда” дейишдан тортинмабди.