Кундалик хабарлар - 31 March 2017
20:13Участкавой милиционерлар уй билан таъминланади. Милиционерлар жаллод, Сенат раиси Президентнинг югурдагими?
Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ўтказган видеоселектор мажлисида бу ҳақда гапирди. Шавкат Мирзиё маҳаллалардаги участка нозирларининг иш шароитларини яхшилаш зарурлигига эътибор қаратиб, нозир қайси маҳаллада ишласа, айнан шу маҳаллада яшаши кераклиги айтди. Шунга кўра, ходимлар учун давлат томонидан намунали турар жойлар қуриб берилади. Бу ишларни президент шахсан назорат қилади. “Уй беришга шошилманглар. Ишим кўп бўлса ҳам уйларни ўзим кўриб чиқаман. Вақтим етмаса, Сенат раиси ...
19:30Бухорода туғилган 3 эгизак Шавкат Миромонович Мирзиёнинг исми билан тақдирланди
Оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Бухоро шаҳар Фатҳобод кўчаси 20-уй 1-хонадонда яшовчи Жамшид Шодиев 3 эгизак ўғил фарзанд кўрибди. “Исмим Жамшид Шодиев, Бухоро шаҳриданман. 2017 йилнинг 28 мартида 3 ўғил эгизакли бўлдим! Фарзандларимнинг исмини Шавкат, Миромон ва Мирзиё қўйдим. Хурсандчилигимни сизлар орқали бутун Ўзбекистонга етказмоқчиман”, дейди ота оммавий ахборот воситаларига йўллаган мактубида. Ўзбекнинг ажойиб табиати бор. Бу табиатда таъмагирлик ҳам, ҳавас ҳам, маддоҳлиг-...
- 16:52“Ҳаракат”нинг ФБдаги саҳифасига бир ўқувчимиз ёзган аҳмоқона пост ва ҳамма ўзбкларга дарс бўлиши керак бўлган жавобимиз
Akmal Sindarov: harakat.net ni shu paytgacha ko'rmadim kimdandir intervyu olganini yo oddiy odamlarga mikrafon tutganini(telefon orqali bo'lsayam) Faqatgina biror xabarni qisqacha taxlil qilib chiqarishadi.Keng ko'lamli jurnalistk surishtiruv degan narsa yoki biror bir hodisani birinchi bo'lib elon qilish ham begona sizlar uchun.Umuman kimlar ishlaydi o'zi harakat.net da yuzi bormi o'zi bu saytning yoki harakatning.Sizlar mavhumlikdan iboratsizlar va ozodlik.org ni tanqid qilishga haqli emassizl...
- 22:38“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилади, Ўзбекистон қашшоқликдан чиқади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё кеча “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Қарорга мувофиқ, тижорат банклари иштирокида таъсис этиладиган, ўзига маълум хўжалик зоналари бириктириладиган, ҳудудларда пиллачилик тармоғи корхоналари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бешта минтақавий жамиятдан иборат “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилмоқда. Шу билан бир қаторда ҳудудий ва туман “Агропилла” корхоналари...
21:15Милицияга Тошкент марказида террорчилик ҳақида ёлғон хабар берилди, унинг мақсади ўзбек хуфияларини огоҳлантириш бўлмадимикан?
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, 2017 йил 21 март куни ўзини Муродова Ойгул деб таништирган шахс 102 рақамига яширин рақамдан қўнғироқ қилиб, «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуасида қора кийимда бўлган нотаниш шахслар супермаркетга бомба қўйиш кераклиги ҳақида гаплашаётганини хабар берган. Мазкур хабар келиб тушгач, Тошкент шаҳар ИИББнинг тегишли тизимлари тезкор тадбир амалга оширган ва тадбир давомида мазкур хабар ёлғон экани маълум бўлган. Ушбу ёлғон хабарни етказган шахс ...
20:31“Озодлик” радиоси учун яхши хабар: Наманганда газ идорасидан қарздор бўлган фуқаро ўзига ўт қўйди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшайдиган 47 яшар А.А. 30 март куни эрталаб устига бензин сепиб, ўзига ўт қўйди ва шифохонага етказилгач, вафот этди. Газ таъминоти идораси бўйнига катта миқдорда қарз илиб қўйгани учун фуқаро А.А. ўзини ёқишдан олдин бир неча кун газчилар билан жанжаллашиб юрган. Тўрақўрғон туманидаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинининг Еттикон кўчасида яшовчи 47 яшар А.А.нинг 30 март куни ўз жони...
- 19:35Президент Шавкат Мирзиё “Газпром” раҳбари Миллерни қабул қилибди, эски тос, эски ҳаммом
Россиянинг “Газпром” ширкати бошқаруви кенгаши раиси Алексей Миллер кеча кечқурун Тошкентга келгани ва у Президент Шавкат Мирзиё томонидан қабул қилиниши, “Ўзбекнефтегаз” МХК бошқаруви раиси Алишер Султон билан музокаралар олиб бориши кутилаётгани ҳақида кеча хабар тарақатилган эди. Ҳозир маълум бўлишича, Шавкат Мирзиё Алексей Миллерни у Тошкентга келар-келмас қабул қилган экан. Бу ҳақда ЎзА дарҳол хабар ҳам тарқатишга улгурибди. Ўша хабарга кўра, учрашувда Ўзбекистонда нефть-газ соҳасини ри...
09:32Туркиядан 3 хабар: “Ефрат Қалқони” оперцияси битди, ишдан ҳайдалган фатхулла-гуленчиларнинг бир қисми қайтарилди, Ражаб Эрдўғон ўзига ҳижобсиз бош маслаҳатчи тайинлади
Бошқа хабарларимизда айтилаётгандек, Туркияда асосий янгиликлар 16 апрелда Конституцияга президентлик ваколатларини диктаторлик даражаига кўтаришни тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича ўтказиладиган референдим атрофидадир. Бошқа янгиликлар ҳам йўқ эмас. Мана улардан ўзбекларга ҳам қизиқ бўладиган учтасини танладик. Биринчиси. Маълумки, 2016 йил 24 августда Туркия армиясининг қўшинлари биринчи марта Сурия ҳудудларига кириб бориб, “Ефрат Қалқони” деб ном берилган оперция бошлаган эдилар. Бу ...
07:07Бечора Ислом дунёси: Боғдодда 17 мусулмон ўлдирилди, Ўрта Ер Денгизида 147 мусулмон чўкиб ўлди
Reuters Агантлиги кеча Ироқнинг пойтахти Боғдодга жанубдан кираверишдаги текширув пунктида навбатда турган автомобилларнинг бири ўлимчи-террорист ҳайдовчи тарафидан портлатилганини хабар қилди. Камида 17 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда, бир нечта автомобиль ёниб кетган. Ҳали ҳеч ким бу террористик ҳужум учун маъсулиятни бўйнига олмабди, аммо буни ИШИД қилганининг эҳтимоллиги катта эканлиги айтилмоқда. Маълумки, ИШИД Ироқ ҳудудларидаги 2014 йилдан бери ўз қўлида бўлган энг катта шаҳар Мосулда мағлу...
22:11ЎзТВ: Шавкат Мирзиё олтин кони очилишида иштирок этди. “Ҳаракат”: Ўзбекистон йилига қанча олтин қазиб олади, қанча фойда олади, у фойда қаерга кетмоқда?
Ўзбекистон ТВ хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиё кеча Ауминзо-Амантой олтин конлари негизида Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-гидрометаллургия заводи очилишида иштирок этди ва Ауминзо-Амантой олтин конларида ўзлаштиришни бошлаш учун рамзий тугмани босди (босиш пайти расмда). Тадбирни видеоконференция орқали Томди туманидаги 5-гидрометаллургия заводи бунёд этиладиган ҳудудда кузатиб турган комбинат мутахассислари биринчи портлатишни ҳам қилибдилар. Расмий хабарларда айтилишича, 2017-20...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юсупов Илхомжон
Добавить сведенияЧитать дальше...