31 March 2017
19:30 - Бухорода туғилган 3 эгизак Шавкат Миромонович Мирзиёнинг исми билан тақдирланди
Оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Бухоро шаҳар Фатҳобод кўчаси 20-уй 1-хонадонда яшовчи Жамшид Шодиев 3 эгизак ўғил фарзанд кўрибди. “Исмим Жамшид Шодиев, Бухоро шаҳриданман. 2017 йилнинг 28 мартида 3 ўғил эгизакли бўлдим! Фарзандларимнинг исмини Шавкат, Миромон ва Мирзиё қўйдим. Хурсандчилигимни сизлар орқали бутун Ўзбекистонга етказмоқчиман”, дейди ота оммавий ахборот воситаларига йўллаган мактубида.

Ўзбекнинг ажойиб табиати бор. Бу табиатда таъмагирлик ҳам, ҳавас ҳам, маддоҳлиг-у лўттибозлик ҳам бор, бор дейди мухбиримиз. Аввал ўзбеклар 3 эгизак ўғилларга марҳум Ислом Каримнинг номини улуғлаб, Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм беришарди. Бундай анъана яратган 10 дан ортиқ хонадон маълум. Мана энди анъананинг янги босқичи бошланди.