31 March 2017
16:52 - “Ҳаракат”нинг ФБдаги саҳифасига бир ўқувчимиз ёзган аҳмоқона пост ва ҳамма ўзбкларга дарс бўлиши керак бўлган жавобимиз

Akmal Sindarov: harakat.net ni shu paytgacha ko'rmadim kimdandir intervyu olganini yo oddiy odamlarga mikrafon tutganini(telefon orqali bo'lsayam) Faqatgina biror xabarni qisqacha taxlil qilib chiqarishadi.Keng ko'lamli jurnalistk surishtiruv degan narsa yoki biror bir hodisani birinchi bo'lib elon qilish ham begona sizlar uchun.Umuman kimlar ishlaydi o'zi harakat.net da yuzi bormi o'zi bu saytning yoki harakatning.Sizlar mavhumlikdan iboratsizlar va ozodlik.org ni tanqid qilishga haqli emassizlar.Men buni holisona yozmoqdaman.Sizlar tanqidni qabul qilishni o'rganinglar.

“Ҳаракат”: Эй, Akmal Sindarov! Кечирасан, аввалги постларимизда санга ҳурматсизлик бўлмасин дея, сани "хурилловчи" деган эдик, сан эса жон жаҳдинг билан чўчқа эканлигингни исботлашга уриниб ётибсан. Чўчқаларда нечта кўз бўлишини ҳам билмаймиз, шу сабабли ҳамма кўзларингни очиб қуйидагиларни ўқи.

Ҳамма кўзларингни очиб қарасанг кўрасан, 2010 йил июнь ойида қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёқиб, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнидан боласини суғириб олиб, бошини копток қилиб тепишганда, ўзбекнинг қиз-хотинларини подалашиб зўрлашганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдиришганда ҳамма тешикларини қисиб ўтирган дунё ўзбеклари энди миллат эмас, пода эканлиги ҳақида МУТЛАҚО ТЎҒРИ БАҲОни биз қўйдик. Ўзбекистон у ерга ўз армиясини олиб кириши кераклигини ёзишимиз билан қирғин ТЎСАТДАН тўхтаб қолгани ҳам ҳақиқатдир.

Ўзбекистон киши бошига ЯИМ бўйича қўшниларимиздан 6-8 баравар ОРҚАДАЛИГИНИ, қисқача қилиб айтсак, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини ҳамма биздан ўрганди. Бу аҳволдан чиқиш учун косметик эмас, ИНҚИЛОБИЙ ИСЛОҲОТЛАР қилиш кераклигини ҳам, ислоҳотлар нималардан иборат бўлиши кераклигини ҳам фақат биз ёздик, ёзмоқдамиз.

Шавкат Мирзиё эса, тутзорларни кенгайтириш каби ишлар билан овора. Қозоғистонга бориб, ўзаро ҳамкорлик йўлида 1 миллиард долларлик лойиҳалар имзолатиб келтиргани устидан фақатгина биз кулдик. Санга ўхшаганлар эса, ўша 1 млрд долларлик лойиҳаларга маст бўлиб қолдиларинг. Ахир, аҳолиси 30 миллиондан ошган Ўзбекистондек давлат учун 1 млрд доллар гапириб ўтиришга ҳам арзимайдиган пул-ку. Президент мамлакатда КЕРАКЛИ МУҲИТ ЯРАТИБ БЕРИШ билан шуғулланиши керак, ўшанда ислоҳотларни халқнинг ўзи қилади, тутзорларни ўзи кенгайтиради. Агар ростдан ҳам тутзорлардан фойда бўлса, бутун Ўзбекистонни тутзорга айлантириб қўяқолади, тамом вассалом.

Исломий терроризмнинг илдизлари Ислом дини тарафидан тан олинган, аммо Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан хато тушунчаларда эканлигини, демак, ислом терроризминии йўқ қилишнинг ягона йўли, айни замонда, Ислом дунёсини жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқлигидан чиқаришнинг ягона йўли - Ислом динини ИСЛОҲ ҚИЛИШ эканлигини ЖАҲОНДА БИРИНЧИ БЎЛИБ айтдик. Ислоҳнинг асосида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши, 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот фарз эмаслигини тан олиш кераклигини айнан биз ёздик.

Кундалик масалаларни ҳам тилга олайлик. Ислом терроризмининг маркази Туркия ва Маркзий Осиёга ўтишини биринчи бўлиб, тўғри, Абдураҳим Пўлатнинг Барак Обамага хатига асосланиб, биз айтдик, "Ҳаракат" айтди. Мана, Туркия шундай марказга айланиб бўлди. Энди Маркзий Осиёга кўчишини кутавер.

Тўғри, Марказий Осиё катта қамоқхона бўлиб қолаверса, яъни ҳокимиятдагилар ўз миллатига нисбатан террорчиликни давом эттираверса, миллатнинг Мамадали Маҳмуд, Мурод Жўра каби БУЮК ФАРЗАНДЛАРИ йиллаб қамоқларда ётиб чиқаверса, буюклар қамоқда экан, Эркин Воҳид ва Абдулла Ориф каби бошқа “буюклар” қисиб ўтираверса, терроризмнинг келишини ҳам кутиб ўтиришга ҳожат йўқ. Терроризм аллақчон шу ерда.

АҚШдек дунёнинг энг буюк давлатининг янги президенти Доналд Трамп бўлишини биринчи бўлиб БИЗ БАШОРАТ ҚИЛДИК. Ваҳоланкги, АҚШнинг сиёсий элитаси ва таниқли оммавий ахборот воситаларининг ҲАММАСИ Ҳиллари Клинтинни қўлла-қувватлашаётганини кўриб турардик.

Ўзбек тилидаги биронта оммвавий ахборо воситасида биз қилаётган ишларнинг уруғини ҳам топиб бўлмайди, чўчқавой Акмал!!! Ўша ерларда БИРОНТА ПИЧОҚҚА ИЛИНАДИГАН фикр айтилганини кўрсат, ҳаммадан кечирим сўраймиз. У ахборот воситаларида чиқаётганлар бозордаги пистачка сотувчи хотинлар даражасида вайсаш билан овора эканликларини кўрмайдиган даражадаги ҳайвонмисан?

Бунинг ЭНГ ЁРҚИН мисоли Абдураҳим Пўлатнинг "Ҳаракат" сайтида эълон қилинган мақолаларида бир неча марта тилга олинган. Обидхон Қори "Озодлик" радиоси билан суҳбат қилар экан, "Оллоҳ ҳамма кашфиётларни мусулмонларга берган" дебди. Бу аҳмоқона фикрга эътироз билдирмаган, ёки Қоридан бу фикр ҳақида изоҳ ҳам сўрамаган "Озодлик" ўша куниёқ бекитилиши керак эди-ку.

Бошқача моҳиятли яна бир мисол. Шу йил 28 январда “Бирлик” Партияси йиллардан бери биринчи марта Тошкентда ўз Марказий Кенгашининг кенгайтирилган мажлисини ўтказди. “Ҳаракат”дан бошқа биронта ахборот воситаси буни тилга олдими? Аслида, улар ахборот воситаси ҳам эмас, масхарабозлик театрларидир.

Бу гапларни фақат сан учун эмас, ҳамма ўқувчиларимизга, бутун ўзбекларга дарс бўлсин деб, ўзбеклар қайтадан одам бўлиши йўлида 1 миллиметр бўлса ҳам олға кетсин, жаҳондаги ўзбекча ахборот воситаларидаги аҳмоқларга 1 миллиграмм бўлса ҳам ақл қўшилсин деб ёзмоқдамиз.