30 March 2017
09:32 - Туркиядан 3 хабар: “Ефрат Қалқони” оперцияси битди, ишдан ҳайдалган фатхулла-гуленчиларнинг бир қисми қайтарилди, Ражаб Эрдўғон ўзига ҳижобсиз бош маслаҳатчи тайинлади

Бошқа хабарларимизда айтилаётгандек, Туркияда асосий янгиликлар 16 апрелда Конституцияга президентлик ваколатларини диктаторлик даражаига кўтаришни тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича ўтказиладиган референдим атрофидадир. Бошқа янгиликлар ҳам йўқ эмас. Мана улардан ўзбекларга ҳам қизиқ бўладиган учтасини танладик.

Биринчиси. Маълумки, 2016 йил 24 августда Туркия армиясининг қўшинлари биринчи марта Сурия ҳудудларига кириб бориб, “Ефрат Қалқони” деб ном берилган оперция бошлаган эдилар. Бу опрециянинг мақсади Башар Асад режимининг исломчи эмас, дунёвий мухолифатчиларининг бирлашган армияси - Сурия Озодлик Армияси билан биргаликда Туркия билан чегарадош бўлган ҳудудларнинг бир қисмини ИШИДчиларда ва маҳаллий курдларнинг қўшинларидан толзолаш бўлган эди. Кеча Президент Ражаб Эрдўғон раҳабарлигида ўтказилган Миллий Хавфсизлик Кенгашида “Ефрат Қалқони” ўз вазифасини бажаргагани ва у тамомлангани эълон қилинди. Аммо, бу қарорнинг тафсилотлари маълум эмас. Туркия аскарлари озод қилинган ҳудудларни Сурия Озодлик Армиясига бериб, у ердан чиқиб кетадиларми? Бу саволга жавоб йўқ.

Иккинчиси. Аввалги хабарларимдан маълумки, ўтган йил 15 июлда ФЕТО (фатхулла-гуленчиларнинг террористик ташкилоти) тарафидан уюштирилгани иддао қилинаётган давлат тўнтаришига урунишдан кейин киритилган Фавқулодда Ҳолат доирасида давлат ишларидан, армиядан, суд ва прокуратура органларидан, университетлардан, мактаблардан, оммавий ахборот воситаларидан ўн минглаб хизматчилар ФЕТОга аъзоликда айбланиб ишдан ҳайдалган, уларнинг бир қисми устидан жиноий иш очилиб, ҳибсга олинган эди. Кеча улардан 416 кишини ишига қайтариш ҳақида ҳукуматнинг қарори чиқди. Шунинг ўзиёқ кўрсатмоқдаки, 15 июлдан кейин Туркияда ҳар қандай мухолифатчи руҳидаги одамларга диктаторликларга хос усулда ҳужумлар бошланган эди. Қандайдир юмшаш бошланганга ўхшайди, аммо у қанчалик жиддий эканлигини ҳали тушуниб бўлмайди.

Учинчиси. Президент Ражаб Эрдўғон таниқли профессор, чет элларда университетларда ҳам дарс берган, жамоатчилик фаолиятларида ҳам иштироки ва лидерлиги билан танилган, ҳозир Юлдуз Техник Университетининг Халқаро Алоқалар Кафедрасида профессорлик қилаётган Гулнур Айбет (Gülnur Aybet) исмли аёлни ўзига бош маслаҳатчи қилиб тайинлагани маълум бўлди. Воқеанинг нооддийлиги - кийинишидан ҳам кўриниб турганидек (расмда), Гулнур Айбет ҳижобга ўралмагани ва замонавий аёл эканлиги.

Ражаб Эрдўғоннинг исломчи Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳокимиятга келиши биланоқ биринчи қилган ишларидан бири аёлларга ҳижоб билан жамоатчилик жойларида юришга рухсат берилгани эди. Ўшандан бери Ражаб Эрдўғон ҳижобли хотини Эмина ҳонимни ҳамма ерда ўзи билан қўл ушлашиб олиб юради. Ҳақиқий исломчи Ражаб Эрдўғон ҳижобли бўлса ҳам юзи очиқ хотинини номаҳрамлар олдига олиб чиқиши, бунинг устига Ғарбдаги ёшлар каби хотини билан қўл ушлашиб юриши - ўзини ибтидоий исломчиликда, асл мақсади шариат қонунларини тиклаш эканлигида айблаётганларни вақтинча бўлса ҳам алдаб юриш учун қилинаётганини кўпчилик тушунади.

Тахмин қилиш мумкинки, 16 апрелда бўладиган тарихий референдумда ғалабасига тўла ишонмаётган Ражаб Эрдўғон, референдумда ўзига қарши овоз бериш ниятида бўлганларни алдаш учунгина Гулнур Айбет каби замонавий аёлни ўзига маслаҳатчи қилиб олган. Вақти келади, Туркия исломий давлатга айланса ва Гулнур Айбет кабиларТуркиядан қочишга улгурмаса, уларни тошбўрон қилиб ўлдирадилар.