30 March 2017
21:15 - Милицияга Тошкент марказида террорчилик ҳақида ёлғон хабар берилди, унинг мақсади ўзбек хуфияларини огоҳлантириш бўлмадимикан?

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, 2017 йил 21 март куни ўзини Муродова Ойгул деб таништирган шахс 102 рақамига яширин рақамдан қўнғироқ қилиб, «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуасида қора кийимда бўлган нотаниш шахслар супермаркетга бомба қўйиш кераклиги ҳақида гаплашаётганини хабар берган. Мазкур хабар келиб тушгач, Тошкент шаҳар ИИББнинг тегишли тизимлари тезкор тадбир амалга оширган ва тадбир давомида мазкур хабар ёлғон экани маълум бўлган.

Ушбу ёлғон хабарни етказган шахс аслида Муродова Ойгул эмаслиги, у 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган А. Исабеков экани аниқланган ва у қўлга олинган. Терговда аниқланишича, Исабекова 102 рақамига ёлғон хабар беришдан аввал Matiz автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, ҳайдовчининг телефонини ўғирлаган. У айнан шу телефондан 102 рақамига қўнғироқ қилган.

Қизиқ, бу А. Исабеков деганлари бундай ишни “Ҳаракат”нинг хабарлари таъсири остида қилмадимикан. Хабарларимздан маълумки, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг январь ойида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларида эканлигини айтиш билан бир қаторда, ислом терроризмининг янги марказлари яқинда Туркия ва Марказий Осиёга ўтишини урғулаган эди. Тез орада Туркия ростдан ҳам терроризм марказларидан бирига айланди. Бошқа воқеаларни қўйиб туринг, ўзимизнинг қўқонлик террорист Абдуқодир Машарипов (расмда) янги йилнинг биринчи соатларида Истанбулдаги кўнгил очар клубида 49 кишини Калашников автомати билан тараб ўлдирди.

Энди навбат Марказий Осиёга келди деб ўйлаган А. Исабеков Ўзбекистоннинг хавфсизлик органларини огоҳлантириш мақсадида 102 рақамига телефон қилган бўлса, бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ.