30 March 2017
22:38 - “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилади, Ўзбекистон қашшоқликдан чиқади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё кеча “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Қарорга мувофиқ, тижорат банклари иштирокида таъсис этиладиган, ўзига маълум хўжалик зоналари бириктириладиган, ҳудудларда пиллачилик тармоғи корхоналари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бешта минтақавий жамиятдан иборат “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилмоқда.

Шу билан бир қаторда ҳудудий ва туман “Агропилла” корхоналарини ташкил этиш, улар зиммасига сифатли ипак қурти уруғини пиллачилик билан шуғулланувчи касаначилар ва ташкилотларга тарқатиш, ипак қуртини парваришлаш ва пилла етиштириш бўйича консультация хизматлари кўрсатиш, пилла етиштириш жараёнини мониторинг қилиш, пиллани йиғиш ва тайёрлашни амалга ошириш каби вазифаларни юклаш кўзда тутилмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари сифатида тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш учун суғориладиган ер майдонларини тақдим этиш бўйича тегишли маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро ҳокимияти органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, тут плантациялари қошида ва тут ораларида иккиламчи фаолиятни, жумладан, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачиликни йўлга қўйиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда сотиш белгиланган.

Маълумки, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистонимиз ривожланган давлатлардан 30-50 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 5-6 баравар орқада. Шавкат Мирзиёнинг мақсади тутзорлрнинг кенгайтириш ва пиллачиликни ривожлантириш йўли билан Ўзбекистонни ғариб аҳволдан олиб чиқиш бўлса, буни олқишлаш керакмасми?