Кундалик хабарлар - 30 May 2017

  • 21:18Ўзбекистон Олий Судига раис ва ўринбосарлар сайландими ёки Шавкат Мирзиё тарафидан тайинландими?

    Бугун тарқатилган маҳаллий матбуот хабарларига кўра, 27 май куни Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатида Олий Суд раиси ва унинг ўринбосарларини сайлашибди. Шундай қилиб, Олий Суд раиси беш йил муддатга Козимжон Комил бўлибди. У шу пайтга қадар Олий Хўжалик Судининг раиси лавозимида ишлаб келаётган экан. Бундан ташқари, Холмўмин Ёдгор муддатсиз даврга Олий Суд раисининг ўринбосари - Фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига, Баҳодир Деҳқон беш йил муддатга Олий Суд раисининг ўринбосари - М...

  • 18:08Сунний-шиа уруши давом этмоқда, бугун Боғоддаги 2 та терактда 23 киши ҳалок бўлди, ярадоралр сони 100 га яқин. Ислом ислоҳотларга муҳтож!

    Бугун кечаси Ироқнинг пойтахти Боғдодда бомбали 2 автомобилнинг портлатилиши натижасида 23 киши ўлди, ярадорлар сони 100 га яқинлашди. Боғдодлик мусулмонлар Рамазон ойида ҳар куни қилинадиган ифторликдан кейин шаҳарнинг говжум жойларидаги кафе ва музқаймоқхоаналарга боришни яхши кўришади, террористлар айнан шундай жойларда автомобилларни портлашди, дейилади Reuters Агентлигининг хабарида. Терактлар учун маъсулиятни бўйнига ИШИД олибди. 2016 йилнинг июль ойида Боғдоднинг шу айнан шу минтақасида ...

29 May 2017
  • 23:05Франция ва Россия президентлари Париж ёнидаги Версалда учрашдилар, Макроннинг бир гапига “Ҳаракат” ҳам қўшилади

    Версаль – Париж яқинидаги бир вақтлар Франция қиролларининг қароргоҳи жойлашган шаҳарчадир. Россия Императори Петр I бу ерга 300 йил аввал айнан шу кунларда келиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни яна бир поғонага кўтариб кетгани тарихий фактдир. Шу воқеага бағишланган кўргазмани кўриб кетиш баҳонасида Россиянинг ҳозирги Императори, ... эй, кечирасиз, Президенти Владимир Путин бу кўргазмага таклифни яқинда сайланган Франция Президенти Эмануэл Макрондан, қўполроқ қилиб айтсак, шахсан ўзи...

  • 22:14Давлат Тест Марказига Мажит Каримов раҳбар этиб тайинланди. порахўрлик давом этаверади

    Республика Олий ва Ўрта-махсус Таълим Вазири ўринбосари Мажит Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази директори этиб тайинланди. У Тест Марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнига ўтирди. Техника фанлари доктори, профессор Мажит Каримов турли йилларда Тошкент Давлат Техника Университетида компьютер технологиялари факультети декани, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети проректори ва ректори лавозимларида ишлаган. 201...

  • 21:25Таниқли шифокор олим Абдулла Худойберганов вафот этди

    Бугун Ўзбекистон Шифокорлар Ассоциацияси раиси, профессор Абдулла Худайбергенов вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасб дўсти Зохид Абдураҳимов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилди. Ўзбекистон Шифокорлар Ассоциацияси буюк устознинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдиради, дейилган хабарда. Абдулла Худайбергенов 1936 йилда Тўрткўлда туғилган. 1959 йилда Тошкент медицина институтининг даволаш факультетини битирган. 60-йилларда Мўйноқ туман шифохонасида бош шифокор, 70...

  • 21:08Тошкентда кичик саноат зоналари ташкил қилинади

    Podrobno.uz. сайти хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Тошкентда 2 ой ичида кичик ҳажмдаги ихтисослаштирилган саноат зоналари бунёд этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур саноат ҳудудларидаги ер майдонлари 10 йилга ижарага берилади. Бу ҳудудда ишламоқчи бўлган тадбиркорлар ва ширкатлар энг кам иш ҳақининг 3 минг баробари (камида 150 миллион сўм) миқдорида сармоя киритиши лозим. Бу шартни бажарган тадбиркорлар яхши ишлаган тақдирда муддат яна 10 йилга узайтирилади. Ҳудуддаг...

  • 20:32ЕТТБ Ўзбекистонга ҳажми 1,5 миллиард долларга тенг сармоя киритмоқчи эмиш, аммо ислоҳотларсиз бундан фойда бўладими?

    Ўзбекистон ҳукумати Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки билан бирга умумий миқдори 1,5 млрд долларга яқин бўлган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил маълум қилди. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида чиқиш қилган вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ЕТТБ билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда. Унинг айтишича, 1,5 млрд долларлик қўшма лойиҳалар транспорт ва коммунал инфратузилма, банк соҳаси ва кичик бизнесда амалга оширилади. Абдулазиз Комил ўз чиқи...

  • 19:52Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё АҚШга сафар қилади, хабарчиликда ёлғончилик қачон тугайди

    Шу йилнинг сентябрь ойида президент Шавкат Мипрзиё АҚШга давлат ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда унинг мутбаот хизмати хабар қилди. Хабарда ташрифнинг кун тартиби, санаси ва делегация таркиби борасида маълумотлар йўқ. Маълумки, Шавкат Мирзиё ҳамда АҚШ президенти Доналд Трамп 21 май куни Ар-Риёдда “Араб-мусулмон мамлакатлари + АҚШ” саммити доирасида учрашганлар. Айнан шу учрашув вақтида бўлажак ташриф бўйича келишилганлиги айтилмоқда. Хабарда айтилишича, Доналд Трамп Ўзбекистон п...

  • 19:32Яхши хабар: Туркиянинг Зироат Банки (Ziraat Bankası ) Тошкентда ўз филиалини очади

    Podrobno.uz нашрига кўра, Ziraat Bankası филиали ўз иш фаолиятини 2018 йилдан бошлайди. Туркиянинг йирик кредик ташкилотлардан бири бўлган банк 1863 йилда ташкил этилган. Мазкур банк дунёнинг 18 та давлатларида банк хизматларини кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, ўтган хафтада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда ўзбек-турк бизнес-форуми якунлари бўйича тикувчилик, электротехника, фармацевтика, қурилиш ҳамда банк соҳасиларига оид, ум...

  • 19:00Сирдарёда амалдор арзимаган пора билан қўлга олинди, катта порахўрлар билан ким шуғулланади?

    Сирдарё вилояти Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари мазкур вилоятнинг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Норбоевни 3500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ушлашибди. У кўчмас мулк объектларини "ноль" қиймати бўйича расмийлаштириш ва олиб беришда ёрдамлашиш эвазига таъмагирлик қилган экан. "Зиммасида фойдаланилмаётган корхоналарда ишлаб чиқаришни тиклаш мажбурияти бўлган бу мансабдор воситачи Д.Қурбонов орқали пора олган. Н...