30 May 2017
18:08 - Сунний-шиа уруши давом этмоқда, бугун Боғоддаги 2 та терактда 23 киши ҳалок бўлди, ярадоралр сони 100 га яқин. Ислом ислоҳотларга муҳтож!

Бугун кечаси Ироқнинг пойтахти Боғдодда бомбали 2 автомобилнинг портлатилиши натижасида 23 киши ўлди, ярадорлар сони 100 га яқинлашди. Боғдодлик мусулмонлар Рамазон ойида ҳар куни қилинадиган ифторликдан кейин шаҳарнинг говжум жойларидаги кафе ва музқаймоқхоаналарга боришни яхши кўришади, террористлар айнан шундай жойларда автомобилларни портлашди, дейилади Reuters Агентлигининг хабарида. Терактлар учун маъсулиятни бўйнига ИШИД олибди.

2016 йилнинг июль ойида Боғдоднинг шу айнан шу минтақасида ИШИД уюштирган терактда 234 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳаммага маълумки, суннийлар яратган ИШИДнинг асосий мақсади – дунёдаги ҳамма Ислом давлатларини бирлаштирувчи Халифалик яратиш бўлса ҳам, ҳозирги босқичда унинг ягона мақсади – шиалар ҳукмронлигидаги Ироқ ва Сурия режимларини йиқитишдир. Агар Ғарбнинг ёрдамида бу режимлар йиқитилиб, у ерларда суннийлар режими ўрнатилса, террорни шиалар қилишга бошлайдилар. Яманда бўлаётган уруш ҳам, айнан шиа-сунний душманлигининг ташқи кўринишидир.

Агарда Ислом динида, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ва “Бирлик”нинг жарчиси деса бўладиган “Ҳаракат” тўхтамасдан такрорлаётгандек, фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиб, давлат ишларига аралашишдан воз кечса, шиа-сунний қарама-қаршилиги ўз-ўзидан йўқ бўлади, Ислом дунёси ҳозирги қолоқлик ва қашшоқликдан чиқиш йўлига ўтади.

Яна тушуниш керакки, Ислом динида ўтказиладиган ислоҳотларнинг бошқа тарфлари ҳам бор. Масалан, Ислом динининг ягона фарзи Имон эканлиги тан олинади, 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот - қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар қаторига ўтади. Акс ҳолда, Ислом дунёси қолоқлик ва қашшоқликдан чиқолмайди. Қолаверса, ҳозир дунё муслмонларининг каттагина қисми айнан шу принциплар асосида яшашга ўтиб бўлгани яхшиликкадир.