29 May 2017
22:14 - Давлат Тест Марказига Мажит Каримов раҳбар этиб тайинланди. порахўрлик давом этаверади

Республика Олий ва Ўрта-махсус Таълим Вазири ўринбосари Мажит Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази директори этиб тайинланди. У Тест Марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнига ўтирди.

Техника фанлари доктори, профессор Мажит Каримов турли йилларда Тошкент Давлат Техника Университетида компьютер технологиялари факультети декани, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети проректори ва ректори лавозимларида ишлаган.

2016 йилдан бошлаб қисқа вақтларда Бош вазир ўринбосари ва Олий ва Ўрта-махсус Таълим Вазири ўринбосари лавозимларида ҳам ўтиришга улгурган. Яъни, порахўрлик ботқоғида ботаётган режимнинг порахўрлик ривожланган жойларида ишлаган. У “бечора”, балки, аксинча “омадли” инсон - ўрганган йўлидан кетавериши шубҳасиздир.