Кундалик хабарлар - 03 June 2017

  • 22:29Шавкат Мирзиёнинг Тошкентдаги “Ҳалқ қабулхонаси” одамлар одам ҳисобланмайдиган жой эканлигини кўринг

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси Исроил Ризо бир шикоятчига ёрдам бериш учун у билан Президент Шавкат Мирзиёнинг Тошкендаги “Ҳалқ қабулхонаси” боргани ҳақидаги бизга юборган 5 варақлик хатини, ўқувчиларимизни зериктирмаслик учун, сал кам икки баравар қисқартириб, эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Бу хат, қисқартиришимизга қарамасдан, Шавкат Мирзиёнинг “Ҳалқ қабулхонаси” одамлар одам деб ҳисобланмайдиган масхарабозхона эка...

  • 07:17Туркия исломлашиш йўлида: Анқара Университетида рўза тутмаганларга тутганларнинг ҳужумида 3 киши ярадор, 20 киши ушланди

    Туркиядаги “Жумҳурият” газетаси хабар беришича, Анқара Университетинг Алоқа факультети жойлашган Жебечи шаҳарчасида ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиган ва рўза тутдиган талабалар гуруҳи рўза тутмаётганларга ҳужум қилган. Хабарда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, рўза тутмаёттганлар, балки, қўлларида бир нарсалар еб кетишаётган бўлса керак. Ҳужумчилар нега “Рамазон ойида рўза тутмаяпсанлар” деб бақиришгани ҳам хабарда айтилади. Иккинчи тараф ҳам бўш келмаган, шекилли, тош ва таёқлар ишга ту...

  • 02:25АҚШнинг катта бизнес эгалари Доналд Трамп тарафида, Нью-Йорк биржасида Dow Jones янги тарихий рекорд ўрнатди, Ўзбекларга нима?

    Ўтган йилги президент сайловлари кампанияси даврида Доналд Трамга қарши турган АҚШнинг асосий оммавий ахборот воситалари ва сиёсий элитаси ҳалигача мағлубиятларига кўникмасдан, унга қарши совуқ урушни давом эттирмоқдалар. Ўшандан бери АҚШнинг асосий, яъни энг катта оммавий ахборот воситалари ва сиёсий элитаси сайловларда Доналд Трамп ғалаба қозонишида Россиянинг роли борлигини исботлаш учун уриниб ётибдилар. Аммо, шу пайтгача, биронта пичоққа илинадиган факт тополмай, тирноқ остидан кир қидириш ...

02 June 2017
  • 22:25Кечагина элчи бўлган Алишер Қурман Сенат қўмитаси раиси этиб сайланди, қизиқ, у қачон Сенатор бўлиб олган?

    Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган Алишер Қурман Ўзбекистон Олий мажлиси Сенатининг Халқаро Муносабатлар, Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Хорижий Инвестициялар ва Туризм Масалалари Қўмитаси раиси этиб сайланди. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб келган Ботир Асад унга ўринбосар бўлди. Мазкур лавозимларга дипломатик хизматчиларнинг тайинланиши хориж билан алоқани ...

  • 21:46Наманганлик Ҳусан Ҳожибой велосипеда Ҳаж сафарига йўл олди

    “Озодлик” радиоси хабарига кўра, наманганлик пенсионер Ҳусан ота Ҳожибой Чортоқдан Маккага велосипедда йўлга чиқди. 75 яшар Ҳусан бобо якка ўзи ўтган йили президент Ислом Каримнинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилмб, “кичик ҳаж сафари”ни адо этганди. У велосипедида кунига 200 километр йўл босиб, бир ярим ой ичида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига етиб олиш ниятида. Ҳусан ота бугун пешинга яқин Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига етиб келибди. “Велосипедда боришдан мақсад, биринчидан, Ҳаж зиё...

  • 21:14Ўзбекистон виза чекловлари бўйича 83-ўринни эгаллади

    Henley & Partners ширкати томонидан 2017 йил учун эълон қилинган жаҳон мамлакатлари фуқароларининг бошқа мамлакатларга боришдаги виза чеклови индексида Ўзбекистонимиз 83-ўринни Кот-д'Ивуар, Сенегал, Тожикистон ва Того билан бўлишиб турибди. Қўшниларимизнинг бу рўйхатдаги ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 67, Қирғизистон - 78, Туркманистон - 87, Афғонистон - 104. Биринчи ўрин эса фуқаролари 176 давлатга визасиз бориши мумкин бўлган Германияга берилган. Иккинчи ўринда 175 давлат кўрсаткичи билан Ш...

  • 20:25Яхши хабар: Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз беради. “Ҳаракат”: Пулнинг катта қисми давлат амалдорларида қолиб кетмайдими?

    Осиё Тараққиёт Банкининг Директорлар Кенгаши қишлоқларда уй-жой қуриш учун Ўзбекистонга ярим миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз беришга қарз қарор қилди. Бу пул Ўзбекистонда қишлоқлардаги намунавий уйларни қуришга ажратилади. Лойиҳага кўра, 5 йил давомида 9 та вилоят ҳудудидаги қишлоқларда 29 мингта турар - жой бинолари барпо этилади. Осиё Тараққиёт Банки 2011 йилнинг август ойида ҳам қишлоқларда уйлар қуриш учун 500 миллион доллар қарз берган эди. Бунинг ортидан 2015 йилгача қишлоқларда 41,...

  • 19:44Президент Шавкат Мирзиё Андижонга сафар қилди, мақсад - “Алдагани ўзбек яхшилигини” текширишми?

    Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, бугун Президент Шавкат Мирзиё жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига сафар қилди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Шавкат Мирзиё Андижон сафарини 2005 йилда ўзи Бош вазир бўлган пайтда халқ ўққа тутилган Бобур майдонидан бошлади. Сўнг шаҳардаги бошқа кўра, муассаалар билан танишди. Туманларга йўл олиб, саноат корхоналарини к...

  • 17:46Путин: Бойлар иқтисодни ривожлантириш учун инвестиция қилишлари керак, “Ҳаракат”: Ўзбекистонда бойлар йўқ, хусусий инвестициялар йўқ, иқтисод ўлаверади

    Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида бугун нутқ сўзлаган Россия Президенти Владимир Путин, жумладан, шундай деди: “Биз ҳалол йўллар билан капитал тўплаган одамларга ўз капиталларини истеъмол қилишга эмас, иқтисодимизни ривожлантириш учун инвестия қилишларига ёрдам беришимиз керак.” Табиий, у биз деганда “ҳокимият”ни назарда тутмоқда. “Капитал” деганда ҳар қандай эмас, соддароқ қилиб айтсак, “катта бойлик” тушунилишини ҳисобга олсак, катта бойликни фақат истъмол қилишга ишлатишнинг имкони ҳам ...

01 June 2017
  • 22:17Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни бошлайди

    Podrobno.uz сайти хабарига кўра, Россия Ўзбекистон билан эришилган келишувлар доирасида 2017 йилда хом нефть етказиб беришни бошлайди. Тез орада амалга ошириладиган бу ишда хом ашё ҳажми ҳозирча чекланган миқдорда бўлади. Ҳолбуки, аввалига Россиянинг 500 минг тонна нефть етказиб берилиши ҳақида маълумот тарқалганди. Бироқ бу йил 30 минг тонна нефть синов режимида етказиб берилиши мумкин экан. Нефть “Омск-Павлодар-Чимкент” нефть қувурлари орқали жўнатилиши, сўнгра хом ашё эстакада орқали Ўзбе...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону