29 May 2017
21:25 - Таниқли шифокор олим Абдулла Худойберганов вафот этди
Бугун Ўзбекистон Шифокорлар Ассоциацияси раиси, профессор Абдулла Худайбергенов вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасб дўсти Зохид Абдураҳимов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилди.

Ўзбекистон Шифокорлар Ассоциацияси буюк устознинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдиради, дейилган хабарда.

Абдулла Худайбергенов 1936 йилда Тўрткўлда туғилган. 1959 йилда Тошкент медицина институтининг даволаш факультетини битирган. 60-йилларда Мўйноқ туман шифохонасида бош шифокор, 70-йилларда Қорақалпоғистон АССР, 1981-1986 йилларда эса Ўзбекистон ССР Соғлиқни Сақлаш Вазири лавозимида ишлаган, 2004 йилнинг охиригача Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия маркази директори бўлган.