29 May 2017
19:32 - Яхши хабар: Туркиянинг Зироат Банки (Ziraat Bankası ) Тошкентда ўз филиалини очади
Podrobno.uz нашрига кўра, Ziraat Bankası филиали ўз иш фаолиятини 2018 йилдан бошлайди. Туркиянинг йирик кредик ташкилотлардан бири бўлган банк 1863 йилда ташкил этилган. Мазкур банк дунёнинг 18 та давлатларида банк хизматларини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган хафтада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда ўзбек-турк бизнес-форуми якунлари бўйича тикувчилик, электротехника, фармацевтика, қурилиш ҳамда банк соҳасиларига оид, умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 30 та лойиҳалар бўйича битимлар имзоланганди.