Кундалик хабарлар - 01 June 2017

  • 21:34Ўзбекистон эҳтимолий тошқин ва селларга тайёргарлик кўрмоқда

    Ўзгидромет маркази маълумотларига кўра, республикада июнь ва июл ойларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, сел тошқинлари содир бўлиш хавфи мавжуд. Тез кунда сел тошқини билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва Чирчиқ дарё қирғоғи атрофида истиқомат қилувчи аҳолини муҳофаза қилиш мақсадида турли вазирлик ва хизматлар мутахассислари иштирокида махсус комиссия тузилади. Комиссия томонидан тез кунларда Чирчиқ дарё атрофидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиниб, салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича кечикти...

  • 20:47Сенсация: Шавкат Мирзиё Интернетда ўз сайтини очди, бошқаларнинг йўлини ҳам очадими?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё Интернет тармоғида ўз сайтини очди. Сайт president.uz деб номланади. Унда президент ташрифлари, қарорлари, нутқлари, фотогалерияси жамланган. Шавкат Мирзиёнинг таржимаи ҳоли ҳам сайтда муфассал берилган. Шунингдек, сайтда президент номига электрон-хат юбориш имконияти ҳам бор. Жойи келгани учун эслатиш керакки, Шавкат Мирзиёнинг бечора отаси, ҳам устози Ислом Карим, умрининг сўнги 10-15 йилини Интернетни жиловлаш, ундан қўрқиш билан ўтказган эди...

  • 20:05Бир вақтлар ҳокимият сафларида бўлган ва кейин 20 йилга қамалган Козим Тўлаганов яна сафга қайтди

    Президент Ислом Карим даврида Тошкент шаҳар ҳокими, Бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган Козим Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва Қурилиш Қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Айни пайтда Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи ҳам бўлган бу одам ўз даврида коррупцион жиноятларда айбланиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганига ҳали 15 йил ҳам бўлгани йўқ. Козим Тўлаганов 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, 2001-2004 йилла...

  • 19:47Жуда қизиқ: Шавкат Мирзиё номига БМТдан мактуб келибди. “Ҳаракат”: Ўзбекистон ОАВларининг кўзини очиш керак!

    Маълумки, БМТ БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 2017 йил 10-12 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган эди. Олий комиссарни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Зайд Раад ал-Ҳусайн давлат органлари раҳбарлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди. Ташриф якунлари бўйича мамлакатимиз ва чет эл журналистлари иштирокида ўтган матбуот анжуманида Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бў...

31 May 2017
30 May 2017
  • 22:26Масхарабозлик ёки шармандалик: Шавкат Мирзиёнинг қарори билан аҳолидан электр ва газ ҳаққи учун сўм ундирувчи полиция ташкил этилди. Натижада сўм йўқ қилинмайдими?

    Бугун матбуотда электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисида президент Шавкат Мирзиёнинг фармони қабул қилинди. Фармонга келтирилган шарҳда айтилишича, энергия манбаини талон-тарож қилиш, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловлардан бўйин товлаш, электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказиш ва уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш каби ҳуқуқбузарликлар жуда авж олг...

  • 21:49Француз элчихонаси ходими Чимёнда ҳалок бўлди

    Шанба куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Франсис Делег Чимёнда парапланда учиш вақтида ҳалокатга учраб, ўша ернинг ўзида оламдан ўтди. У элчихонада хавфсизлик хизмати раҳбари, ва айни пайтда, Туркманистон ва Тожикистон масалалари билан ҳам шуғулланган. “Бутун элчихона ходимлари унинг оила аъзоларига ва яқинларига шунингдек Франция Миллий полициясидаги унинг собиқ ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради”, - дейилган элчихона хабарида. Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Франсис Делег - ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону