21 July 2017
22:27 - Президентнинг Виртуал Қабулхонасига арзлар сони миллиондан ошди, демократия йўқ жойда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 1 миллионинчи мурожаат рўйхатга олинган. Афсуски, айрим мурожаатлар қуйи даражадаги ижрочилар томонидан лозим даражада тўлақонли ва сифатли кўриб чиқилмоқда деб айтиш қийин, деб ёзмоқда матбуот.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниши эса янги тизимнинг энг эътиборли томонидир. Аммо, унутмайликки, Виртуал Қабулхона ва Халқ Қабулхоналари институтлари системаси, уларни ишлатувчи давлат органлари тизими бошқа ҳеч қайси давлатда жорий этилмаган. Чунки, бундай системадан самара бўлмайди. Мамлакатдани демократиялаштириш лозим, ана ўшанда фуқароларнинг кўпчлик муаммолари ўз-ўзидан ҳал бўлади.