21 July 2017
21:51 - Шавкат Мирзиё ижодкорларга Паркентда 50 та уй қуриб беради, бу – ижодкорларни сотиб олиш ҳаракати эмасми?

Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиё Паркентнинг сўлим гўшаларидан бирида ёзувчи ва шоирларга 50 та уй қуриб беришга кўрсатма берган. Ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Бунинг эвазига ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилибди.

Адиблар учун 50 та уй қачон ва қайси маблағ ҳисобига қурилади, уйлар қандай критерийлардан келиб чиқиб берилади, уларнинг мулк шакли қандай бўлади, бу саволларга хабарларда жавоб йўқ.

Нима ҳам дердик, дейди мухбиримиз. Ҳамма подшоҳлар шоир ва ёзувчиларни сотиб олиш билан шуғулланганлар, нимага буни президентлар қилмаслиги керак?