25 July 2017
18:40 - Борис Немцовнинг қотили жазолангани, аммо уни ўлдириш топшириғи берганлар топилмагани ҳақида

Маълумки, Россия демократик мухолифатининг лидерларидан бири Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин Москванинг марказида, Кремлнинг биқинидаги кўприкда орқасидан бир неча марта ўқ отиб ўлдирилган эди.

“Ҳаракат” Агентлиги бу қотиллик ҳақида хабар берар экан, шундай таҳлил берган эди: “Албатта, ҳозир фол очиш вақти эмас, аммо тахмин қилиш мумкинки, бу қотиллик Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан, ҳаммани яна ҳам кўпроқ қўрқувга солиш учун амалга оширилган. Табиий, агар шундай бўлса ҳам, Путин буни ҳеч қачон тан олмайди. У ҳозир махсус баёнот бериб, бу қотилликни қоралади ва Немцовнинг яқинларига таъзия изҳор қилди. У тегишли органларга қотил ёки қотилларни топиш тўғрисида топшириқ ҳам берибди.”

Хуллас, бу даҳшатли воқеадан кейин Россиянинг тeгишли органлари иш бошладилар, 10 кун ўтар-ўтмас, қотилликдан айбланаётган 5 киши қўлга олингани, улар Чеченистон ва Россяиянинг ҳуқуқ-тартибот, аслида, репрессив органларида хизмат қилганлари ёки қилаётганлари ҳам маълум бўлди. Яъни, Борис Немцовни Путиннинг ҳар бир ерини ялашга тайёр бўлган чўчқа Рамзон Қодировнинг одамлари ўлдиргани ҳақидаги тахминлар тўғрига ўхшаб кўринди.

Мана орадан 2,5 йил ўтиб, аниқроғи 2017 йил 13 июлда Москва Округ Ҳарбий Суди қотиллиги исботланган Заур Дадаевни 20 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Унга ёрдамчи бўлганликда айбланган 4 кишига 11 дан 19 йилгача ҳамоқ жазоси берилди.

Суднинг ҳукмида Заур Дадаев бу қотилликни 15 миллион рубллик мукофот учун амалга оширгани ҳам айтилади. Яъни, қотиллик кимларнингдир закази билан амалга оширилгани исботланган, аммо заказчилар ҳали ҳам номаълум эмиш. Аслида, бош заказчи Владимир Путин, тўғридан-тўғри буйруқ берган одам Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эканлиги шубҳасиз.

“Ҳаракат”нинг тахминлари тўғри эканлигини кўрсатувчи энг қизиқ факт – қотил Заур Дадаев русларнинг “Мардлик Ордени”билан мукофатланган, Россия Ички Ишлар Вазирлиги таркибидаги Ички Қўшинларнинг Чеченистонгадаги “Север” батальонининг командир ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган одам бўлганидир.

Россия Президенти қошидаги Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг раҳбари Михаил Федотов ва Президентнинг матбуот-котиби Дмитрий Песковнинг қотиллик заказчиларини топиш устида ишлаш кераклиги ва улар албатта топилиши ҳақидаги гаплари, Россия Тергов Комитетининг расмийси Светлана Петренконинг бу йўналишда ишлар давом этиши ҳақидаги баёноти ақли расо одамларда кулгидан бошқа нарса уйғотмайди.

Қамалганлар тезда амнистия ёки бошқа йўллар билан озолдикка чиқарилсалар ҳайрон бўлмаслик керак. Улар энди қандайдир рубллик эмас, миллион долларлик мукофот олишлари ҳам шубҳасиз.