25 July 2017
11:45 - Абдураҳим Пўлат: Фейсбукдаги “Ислом дини – тинчлик дини” саҳифаси менинг таклифим билан номини ўзгартирибди, аммо бу ҳам ҳали етарсиз
Менга Фейсбукдан “Саман Ҳусан «Ислом дини – тинчлик дини» саҳифасининг номини «Ислом дини» деб ўзгартиргани” ҳақида билдириш келди. Мен аввалроқ бу саҳифанинг номи устидан кулган эдим ва қаердадир бу саҳифанинг номини “Ислом дини ислоҳотлар арафасида” деб ўзгартириш кераклигини, ақли бор мусулмонлар жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлиб қолган Ислом дунёсини бу аҳволдан олиб чиқиш устида ўйлашлари шартлигини ёзган эдим. Агар мусулмонлар ўз тақдирлари устида ўйлашга бошласалар, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш кераклигини тушуниб етишлари аниқдир.

Бу саҳифанинг эгаси ёки эгаларига яна бир марта мурожаат қиламан, саҳифа номини “Ислом дини ислоҳотлар арафсида” деб ўзгартиринг. Акс ҳолда, қандайдир ножиддий одамлар бир неча сатр бир нарса ёзиб ва шуни шеър деб ўйлаб, бу сайтга қўйиш билан овора бўлиб юраверадилар.

Бундай ақлсизларга ўзбек миллати (қолваверса, бутун умматининг) ҳақиқий аҳволини кўрсатувчи, экспромт билан ёзиб ташланган бир шеърни ўқиб кўришни тавсия қиламан:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
(Салласи бор муслиммиз!)
Юраверсин бошқалар,
Бош ишлатиб ҳар ерда.