04 August 2017
23:20 - Сенсация: Шавкат Мирзиё Жанубий Кореяга бориб, истиқболимизга нусҳа олиб келмоқчига ўхшайди. Бундан ҳам осон йўл йўқми?

Бугун Тошкент вилоятида ўтказилган видеоселекторда Шавкат Мирзиё Кореяга сафар қилишни режалаштираётганини айтиб ўтди. Табиий, гап Жанубий Корея ҳақида кетмоқда. Жумладан, у шундай деди: “Ҳозирда Корея Республикасига сафарга тайёргарлик кўряпмиз. Бу давлат раҳбарияти билан Корея инвестициясини Паркентда ташкил этиладиган эркин иқтисодий зонани ривожлантириш учун жалб этишни муҳокама қиламиз. Паркентнинг меҳнаткаш халқи буни сабр билан кутяпти”.

Президент Шавкат Мирзиё Жанубий Кореяга қиладиган сафарининг санаси маълум эмас, дейди мухбиримиз. Аммо, муҳим бўлгани шуки, у Жанубий Кореяга бориб, жаннатсимон истиқболга эришиш учун демократия ва ҳақиқий бозор иқтисодига йўл очиш кераклигини кўриб келади, бизни ҳам ўша йўлга ўтказади. Тўғри, у бошқача, осонроқ йўл ҳам танлаши мумкин. Масалан, Давлат Статистика Қўмитасига ёлғончлик даражасини ошириш ҳақида буйруқ берилса, 1-2 йил ичида ҳамма кўрсатгичлар бўйича Жанубий Кореядан ҳам олинга ўтиб кетамиз.

Буни фақат Паркент эмас, бутун Ўзбекистон орзиқиб кутаяпти.