07 August 2017
19:45 - Шавкат Мирзиё янги дам олиш қароргоҳига кўчиб ўтибди, унга янги қароргоҳлар нимага керак бўлиб қолди?

Турли ахборот воситаларии ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, президент Шаваат Мирзиё 60 ёшга тўлган куни Тошкент вилоятининг Байтқўрғон қишлоғининг Кангли кўчасида қурилган янги дам олиш қароргоҳига кўчиб ўтган. Манбалари томонидан жўнатилган фотосуратлардан кўринишича, ҳозирда тўлиқ баланд девор билан ўраб олинган қароргоҳ бир неча гектарни эгаллаган. Резеденцияга Президент девони Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбоспри, Шавкат Мирзиёнинг куёви Ойбек Турсун бошчилик қилмоқда.

Қароргоҳнинг асосий қисми 24 июл - Шавкат Мирзиëнинг туғилган кунида мушакбозлик ва Россия шоу-бизнеси вакилларининг иштирокидаги тадбир билан очиқлган. Шу пайтга қадар Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳрининг Қорасув- 2 массиви, Шамс кўчасидаги ховлисидан ишга қатнаётганди. Янги қароргоҳ эса унинг Мустақиллик Майдонидаги иш жойидан 26,5 километр узоқликда жойлашган.

Ўтган йили миллатни бахтиёр қилиб, нариги дунёга кетган Ислом Карим яшаган ва фаолият олиб борган Оқсарой¸ Кўксарой ва Дўрмон қароргоҳлари бўш қолмоқда.

Бутун дунёада, дейди мухбиримиз, янги президент аввалдан бор бўлган президентлик қароргоҳларига кўчиб ўтади. Лекин, Шавкат Мирзиё Тошкентдаги асосий қароргоҳни ҳам ўзгартирмоқчи? Нега? “Нега у дунёвий анъанани бузмоқда?” деб савол қўйиш осон, аммо жавоб беришга “Ҳаракат”дан бошқанинг кучи етмайди.

Қани ўқувчиларимиз, ўз фикрларингни билдиринглар, кейин биз ўзимизникини очиқлаймиз, оғзингиз очилиб қолади.