05 August 2017
15:04 - Сенсация: “Ҳаракат” янглишибди, Саудия шаҳзодаси каромат кўрсатди ва нефть ўрнига ярим яланғоч аёллардан фойда олиш йўли ҳақида гапирди

Шу йил 23 июндаги хабарларимиздан бирида 81 ёшли Саудия қироли Салман ибн Абдулазиз ал Сауд 31 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмонни ўз вориси, яъни шаҳзода деб эълон қилганини билдирар экан, янги ворис “нима каромат кўрсатолади?” деб кинояли савол қўйган эдик.

Киноямизни тушуниш учун қуйидагиларни билиш керак. Бундан бор-йўғи 60-70 йил аввал араблар, жумладан, саудияликлар кийгани иштони ҳам йўқ даражада ғариб ва камбағал эдилар. Ҳаж ва умрага келалаётганлар бўлмаса эди, саудияликлар бундан ҳам баттар аҳволда бўлардилар. Аммо, ўтган асрнинг иккинчи ярмисининг бошларидан Ғарб бутун дунёни автомбиллар билан тўлатиб ташлашга бошлади. Дунёнинг нефтга эҳтиёжи мисли кўрилмаган даражада ортди, нефтга бой араб давлатлари, табиий, Саудия ҳам, ростакам энг бой давлатларга айландилар. Аммо, улар пулни фақат айшу ишратга сарфладилар, ўз мамлакатларида илм-фан ва саноатни ривожлантириш устида ўйлаб ҳам кўрмадилар.

Ҳозир нефтнинг нархи кескин тушиб кетди, яқинда Ғарб автомобилларни Қуёш энергияси билан ишлатишга бошласа, араблар яна иштонсиз қолишлари муқаррар эди.

Айнан шу пайтда, биз нима каромат кўрсатолиши ҳақида кинояли савол қўйган Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон буюклигини кўсатди ва бу аҳволдан чиқиш йўлини кўрсатди. Унга кўра, нефтдан олинадиган фойданинг ўрнини қоплаш учун Қизил Денгиз соҳилларида ва у ердаги оролчаларда ташкил этилаётган дам олиш жойларига кўпроқ европаликларни жалб қилиш мақсадида, пляжларда аёлларга бикинида бўлиш рухсати берилиши керак. Саудиянинг ҳозирги қонунларига кўра эса, бу мамлакат ҳудудларида ҳамма аёллар, бошларидан тортиб оёқларигача, бутун баданларини ўраб, эркакларнинг эътиборини ўзига тортмайдиган рўдаполардек юришлари шарт.

Янги шаҳзоданинг ақллилига ҳайрон қолиш керак. Бу кетишда яқинда ҳаж ва умранинг ҳам кераги бўлмай қолиши муқаррардир. Демак, яқин орада Қуръон ҳам қайтадан тафсир қилинади ва саудияликларга фойдаси бўлмай қолган ҳаж фарзликдан чиқарилади.

Бикинили ярим яланғоч аёллардан олинадиган фойдадан боши айланган Ислом уламолари осонликча шундай қилишларига ҳам ҳеч қандай шубҳа йўқ. “Ҳаракат” эса, Ислом динида ислоҳотлар қилиш қийинлиги ҳақида вайсаб ётган эди.