Кундалик хабарлар - 26 February 2018
22:15“Ўзбектелеком”га янги вақтинча раҳбар тайинланди - Фарҳод Рўзи
39 яшар Фарҳод Рўзи “Ўзбектелеком” ширкатининг янги Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Уни ширкат ходимларига Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш вазири тақдим этибди. Бу ҳақда хабар тарқатган “Ўзбектелеком”нинг сайти ўз хўжайини бўлган вазирнинг исмини кўрсатишни унутибди. Фарҳод Рўзи 2017 йил февраль ойидан буён шу лавозимда ишлаган Шуҳрат Қодирнинг ўрнини эгаллаган. Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети битирган ...
- 20:34Очлик эълон қилган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳад Наби жаримага тортилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақилд ташкилоти фаоли Аҳад Наби Ўзбекистон Репсбуликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг рухсат этилмаган намойишни амалга оширганлиги учун жаримага тортилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти раиси Исмоил Одилга кўра, ҳуқуқ фаолига минимал маош ставкасининг бир баравари 172 500 сўм (22 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган. Аҳад Наби шу йилнинг 29 январь куни Фарғона вилоят ҳокимлиги бин...
19:51Фарғонада прокурор демократик мухолифат вакили ва ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган Мусажон Бобожоновни 4 йилга қамашни сўрамоқда
Бугун жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қува тумани судида давлат айбловчиси “Бирлик” Партияси Андижон вилояти ташкилотининг ва айни замонда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Андижон вилояти бўлимининг раиси, 51 яшар Мусажон Бобожоновни 4 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. “Эзгулик” жамиятига кўра, Мусажон Бобожоновга оид жиноят иши 2017 йилнинг ноябрида Фарғона вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан қўзғатилиб, шу йилнинг 6 февраль куни судда кўрила бошланган. Мухолифат...
- 19:16Ўзбек-тожик чегарасида Ислом Карим девори ағдарилди
Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи "Саразм-Жартепа" назорат-пунктидаги катта девор бузиб ташланди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" газетаси. Деворни бузиш маросимида ҳар икки давлат чегарачилари делегациялари иштирок этган. Тожикистон халқи орасида “Ислом Каримов девори” номи билан танилган икки давлат сарҳадидаги мазкур тўсиқ 2010 йилда қурилган бўлиб, унинг баландлиги 3 метр ва узунлиги 10 метрга тенг эди, дейилади газета хабарида. Тожикистон да...
- 18:13Оқтўбеда яна фалокат: 7 нафар ҳамюртимиз касалхонага ётқизилди. Шавкат Мирзиё ҳокимларни алмаштириш билан овора!
РИА Новости агентлиги Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳатланди, деб хабар қилди. Ҳалокат Самара-Чимкент трассасида юз берган, жароҳатланганлар туман шифохонасига жойлаштирилган. Қозоқ полициясининг хабарида ҳалокатга учраган автобус Mercedes маркали бўлиб, ҳайдовчи 35 ёшли эканлиги, автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлгани, жараҳотланганлар Хромтау шаҳридаги марказий туман касалхонасига жойлаштирилгани ҳам айтилган...
01:19“Ҳаракат” хатқутисидан: “Шукрулло ака, қўлингизни булғаманг, миллат хоинини оқламанг!” “Ҳаракат”: Бу гап фақат улуғ шоиримиз Шукруллога тегишли эмас!
“Ҳаракат” хатқутисидан: Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали 400 нафардан ортиқ “зиёли” президент Шавкат Мирзиёдан Истанбулда яшаётган миллат хоини Салой Мадаминни юртга қайтаришни сўрамоқда. Президентнинг виртуал қабулхонасига юборилган мактуб эгалари "Жамият ўз ҳаëтидан ëлғонни ҳайдаб чиқариши лозим!" дейишмоқда. Шунинг учун Салой Мадаминни юртга қайтариб, Шавкат Мирзиё ўзини оқлаши, ўзининг ҳақиқатан ҳам миллатпарварлигини исботлаши керак экан. Мактуб эгала...
18:39Қишки Олимпиада ўйинлар тамомланди, Турк дунёсидан фақат Қозоғисон 1 бронза медали олди
Бугун Корея Республикасининг Пёнчан шаҳрида ўтказилган 2018 йил Қишки Олимпиада Ўйинлари расман бекитилди. Умумий 39 та медаль (олтин - 14, кумуш - 14, бронза - 11) олган Норвегия биринчи ўринда. 2-чи 3-чи ўринларни 31 ва 29 та медаль олган Германия ва Канада эгаллади. АҚШ 23 медаль (олтин - 9, кумуш - 8, бронза - 2) билан 4-чи ўринда. Ҳар доим биритнчи ўринларда бўладиган Россия, 2014 йил Сочидаги ўйинларда ҳам умумий медаллар сони бўйича бирнчи бўлган эди, Аммо, жуда кўп рус спортчилари до...
- 12:18Ўзбекистонда бошланғич синфлар ҳам ҳафтада 5 кунлик ўқишга ўтадилар
“Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жараёнига ўтишади. Аниқроғи, 1 мартдан бошлаб 1 синф ўқувчилари 5 кунлик ўқишга ўтадилар. Қолган синфлар эса, янги ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтказилади.
10:37Ўзбекларни ўлимга олиб келган автобусдаги ёнғининг сабаби маълум бўлди. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан жавоб сўраш керак!
Қозоғистон Ички Ишлар Вазири Калмуханбет Касимовга асослениб тарқатилаётган хабарларга кўра, Чимкент-Самара автотрассасида ёниб кетган автобусда нима сабабдан ёнғин чиққани аниқланибди. Вазирнинг айтишча, Чимкент-Самара автотрассасининг 1068-чи километрида техник носозлик туфайли автобус тўхттаб қолган. Ҳайдовчилар фавқулодда ҳолатлар хизматига хабар бермасадан, автобус ичини оловли лампа билан иситишга бошлаганлар ва эҳтиётсизликдан тўкилган бензин туфайли катта ёнгин чиққан. Техник муаммала...
21:33Cazeta,uz; Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга қарши жиноий иш очилди, ўзи ушланди. “Ҳаракат”: У чет элга қочганди-ку, қандай ушланди?
Gazeta.uz сайти Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165 (Товламачилик), 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210 (Пора олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди. Хабар Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб берилган. 23 февраль куни Рашитжон Қодиров Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланибди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хабарда Рашитжо...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Мухитдинов Дилмурод
Добавить сведенияЧитать дальше...