25 February 2018
18:39 - Қишки Олимпиада ўйинлар тамомланди, Турк дунёсидан фақат Қозоғисон 1 бронза медали олди
Бугун Корея Республикасининг Пёнчан шаҳрида ўтказилган 2018 йил Қишки Олимпиада Ўйинлари расман бекитилди. Умумий 39 та медаль (олтин - 14, кумуш - 14, бронза - 11) олган Норвегия биринчи ўринда. 2-чи 3-чи ўринларни 31 ва 29 та медаль олган Германия ва Канада эгаллади. АҚШ 23 медаль (олтин - 9, кумуш - 8, бронза - 2) билан 4-чи ўринда.

Ҳар доим биритнчи ўринларда бўладиган Россия, 2014 йил Сочидаги ўйинларда ҳам умумий медаллар сони бўйича бирнчи бўлган эди, Аммо, жуда кўп рус спортчилари допинг ичганлари маълум бўлгач, уларнинг медаллари бекор қилинди, Россия ва ўзини ўша ўйинларнинг отасидек тутган Россия Президенти Владимир Путин шарманда бўлди, Россия тақимига Пёнчандаги ўйинларда иштирок этиш тақиқланди. Аммо, узоқ тортишувлардан кейин допинг билан қўлга тушмаган россиялик спортсменларга Россия термаси аъзоси эмас, нейтрал спортсменлар сифатида иштирок этишга рухсат берилди. Натижада россияликлар 17 медаль (олтин - 2, кумуш - 6, бронза - 9) билан 13-чи ўринда қолдилар.

Турк Дунёси мамлакатларидан фақат Туркманистон бу ўйинларда иштирок этмади. Аммо, фақатгина Қозоғистон 1 бронза медали олди.